“МИЁНКОЛ НАВОЛАРИ” Янги лойиҳа тақдимоти

Жорий йилнинг 2-октябр кунида туман маданият уйида жойлашган “Янги овоз” ёшлар мултьмедиа марказида янги лойиҳа тақдимоти ўтказилди. Тадбирда лойиҳа фаолиятида иштирок этувчи барча ижодкорлар: хонандалар, фольклор ва мумтоз қўшиқ мухлислари, тасвирий санъат мутахасислари, техник тасвирчилар иштирок этдилар.
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг 3-давлат гранти танловида Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди Оқдарё туман муассасасининг лойиҳаси ғолиб бўлди.
“Маҳаллаларда миллий урф-одатлар ва умуминсоний қадриятлар асосида ибратли кишилар номларини абадийлаштириш, хотира кечаларини ташкил этиш ҳамда халқ байрамлари ва бошқа урф-одатларни оммалаштириш” номинацияси туманимизнинг энг фаол нодавлат ташкилотларидан бири “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг устав фаолиятига ҳамда ташкилот қошидаги туманимиз халқига хизмат қилиб келаётган “Шеърюраклар” ижодий клубининг мақсадларига айнан мос келганлиги сабабли жамоа аъзолари ушбу лойиҳани тайёрладилар.
Лойиҳанинг номи: “Олтин мерос” ННТ қошида туман ҳокимлигининг маданият бўлими билан ҳамкорликда миллий урф-одатларимиз, санъат, адабиёт ҳамда умуминсоний қадриятларимизни тарғиб этувчи “МИЁНКОЛ НАВОЛАРИ” номли сайёр драм театр труппаси ва достончилик мактабини ташкил этиш”. Лойиҳанинг маблағи 60 миллион сўм, ижро муддати бир йил. Лойиҳа муаллифлари Фарҳод Рўзиев, Наврўз Ҳасанов.
Тақдимотда иштирок этган ижодкорлар лойиҳанинг иш режасига асосан ўз вазифаларини белгилаб олдилар. Асосий вазифаларимиздан бири туман маданият уйи ижодий ходимлари билан ҳамкорликда “Миёнкол наволари” номли мумтоз ҳамда фольклор қўшиқлари ансанблини тузиш, достончилик мактабини шакллантириш, туманимизнинг “Ғўлва” қишлоғида яшаган бахши бобомиз Парда шоир Дўсёр ўғлининг номини абадийлаштириш ҳамда ҳаёти ва ижодини ўрганиш, тарғиб этиш. Янгиқўрғон маҳалласининг Сўғончи қишлоғида XVII асрнинг иккинчи ярмида яшаб, ижод қилган Эшонхўжа Мириноятилла ўғли (Вола Янгиқўрғоний) аллома бобомизнинг номини абадийлаштириш, ҳаёти ва ижодини тарғиб этиш ҳамда асарлар саҳналаштириш, тумандош ижодкорларимизнинг китобларини нашр эттириш каби вазифаларни муҳокама қилдилар ва амалга ошириш чора тадбирларини белгилаб олдилар.
Лойиҳа муаллифлари ҳамда иштирокчиларининг ижодий ишларига омад тилаймиз.
“Хадича Қобилова. Миёнкол наволари” ижодий жамоасининг аъзоси

Янги лойиҳа ўз фаолиятини бошлади
- 13 янв, 11:34

Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02

Янги лавозим ижодкорлар учун.
- 28 янв, 15:38

Тарихга бир назар
- 21 янв, 14:22

Тадбирлар
- 27 ноя, 11:51