Хизмат вазифасини суиистеъмол қилган мансабдор

Судланувчи Бегматов Достон (исми-шарифи ўзгартирилган), 2022 йил январь ойи-дан 2023 йил август ойига қадар Оқдарё туманида маҳалла ҳоким ёрдамчиси вазифасида ишлаб келган. У ўзига берилган вазифадан фойдаланиб, ўзининг шериклари "Агро инновацион маҳсулотлари" МЧЖ раҳбари М.Т. ва фуқаро З.А.лар билан ўзаро жиноий тил бириктиради. АТБ "Агробанк" Оқдарё филиали томонидан фуқаро З.А.га "Ҳар бир оила тадбиркор" дастури асосида иссиқхона қуриш учун 84 ойга 36 ой имтиёзли даври билан йиллик 14 фоиз устама тўлаш шарти асосида 27.900.000 сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилади. Ушбу кредит маблағлари банк томонидан таъминотчи тариқасида "Агро инновацион маҳсулотлари" МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказиб берилган бўлсада, жамият томонидан иссиқхона қуриб берилмасдан, кредит шарт-номасида кўрсатилган хизматлар ҳақиқатда бажарилмаган бўлсада, расмий ҳужжат ҳисобланган таъминотчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан маҳсулот етказиб берилганлигини мониторинг қилиш бўйича далолатномага гўёки ушбу хизматлар бажарганлиги тўғрисидаги сохта маълумотларни қасддан киритади. Ушбу ҳисоб-фактурани сохта эканлигини билгани ҳолда, қалбаки ҳужжатдан фойдаланиб, ушбу ҳужжатни АТБ "Агробанк" Оқдарё филиалига тақдим этиб, бюджет ҳисобидан молиялаштирилган 27.900.000 сўм кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Шунингдек, судланувчи Бегматов Достон жиноий хатти-ҳаракатларини давом эттириб, ўзининг шериклари "Агро инновацион маҳсулотлари" МЧЖ раҳбари М.Т. ва фуқаро Н.И.лар билан ўзаро жиноий тил бириктириб, "Агробанк" АТБ Оқдарё филиали томонидан фуқаро Н.И.га қалбаки ҳужжатдан фойдаланиб, ушбу ҳужжатни АТБ "Агробанк" Оқдарё филиалига тақдим этиб, бюджет ҳисобидан молиялаштирилган 24.750.000 сўм кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Судланувчи, Бегматов Достон жиноий хатти-ҳаракатларини давом эттириб, ўзининг шериклари "Агро инновацион маҳсулотлари" МЧЖ раҳбари М.Т. ва фуқаро Н.М.лар билан ўзаро жиноий тил бириктириб, 24.750.000 сўм, "Пўлатдархон Омад" МЧЖ норасмий раҳбари М.Т. ва фуқаро Ф.Б.лар билан ўзаро жиноий тил бириктириб, 30.940.000 сўм, "Пўлатдархон Омад" МЧЖ норасмий раҳбари М.Т. ва фуқаро Ў.Х.лар билан ўзаро жиноий тил бириктириб, бюджет ҳисобидан молиялаштирилган 31.990.000 сўм, "Ораста Хумоюн" МЧЖ норасмий раҳбари С.Э. ва фуқаро Т.Э.лар билан ўзаро жиноий тил бириктириб, 32.400.000 сўм, "Ораста Хумоюн" МЧЖ норасмий раҳбари С.Э. ва фуқаро О.И.лар билан ўзаро жиноий тил бириктириб, 30.000.000 сўм, "Шуҳрат Нур Пониқи" МЧЖ раҳбари С.Э.лар билан ўзаро жиноий тил бириктириб, 33.000.000 сўм, "Темурбек Муйсинжон" МЧЖ раҳбари Д.Мустафоқуловалар билан ўзаро жиноий тил бириктириб, 30.000.000 сўм, "Темурбек Муйсинжон" МЧЖ раҳбари Д.М. ва фуқаро У.М.лар билан ўзаро жиноий тил бириктириб, 30.000.000 сўм кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган. Булардан таш-қари, судланувчи Бегматов Достон яна ўнлаб фуқаролар номига имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган.
Судланувчи Бегматов Достонга Ўзбекис-тон Республикаси ЖК 59-моддасининг 8-қисмига асосан жиноят ишлари бўйича Оқдарё туман судининг 2024 йил 5 январь кунидаги ҳукми билан тайинланган жазоларни қўшиш йўли билан узил-кесил ўташлик учун 2 йил 8 ой муайян ҳуқуқдан, яъни давлат иштирокидаги ташкилотларда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик ҳамда ҳоким ёрдамчиси вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоиз миқдорида давлат фойдасига ушлаб қолган ҳолда 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 155 баравари, яъни 51.150.000 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди.
Жалолиддин ХУДОЙБЕРДИЕВ,
туман прокурори катта ёрдамчиси, 2-даражали юрист.