Алимент тўлашдан бош тортган ота

Судланувчи Болиев Каримжон (исми-шарифи ўзгартирилган), Оқдарё туманида туғилган. Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судининг 17.07.2021 йилдаги суд буйруғига кўра 10.01.2012 йилда туғилган фарзандлари  Камронбек, 30.04.2014 йилда туғилган Шохбек ва 20.06.2016 йилда туғилган қизи Мубинани вояга етгунларига қадар моддий таъминотлари учун ҳар ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/2 қисми миқдорида алимент пулларини тўлаб бериши белгиланган. Шунга қарамасдан, турмуш ўртоғи З.А.нинг фойдасига тўлаб бериши лозим бўлган алимент пулларини 2021 йил июль ойидан 2022 йил июнь ойига қадар бўлган жами 16.229.000 сўм алимент пулларидан бўлган қарздорликни тўлаб беришдан қасддан бўйин товлаб келган. Шунга кўра, 15.06.2022 йил куни жиноят ишлари бўйича Иштихон туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтК 474-моддасининг 1-қисми билан айбли деб топилиб, унга нисбатан тайинланган 15 сутка маъмурий қамоқ жазосини ўтаб чиққан. Бундан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, уч нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминотлари учун 2022 йилнинг июнь ойидан 2023 йилнинг февраль ойига қадар бўлган даврлар учун ҳисобланган жами 14.140.240 сўм алимент пулларини ҳам қасддан тўламасдан келиб, моддий таъминлашдан бўйин товлашда ифодаланган жиноятни қасддан содир қилган.
Судланувчи Болиев Каримжон, Ўзбекистон Республикаси ЖК 122-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Ж.Худойбердиев,
туман прокурори ёрдамчиси,
 3-даражали юрист. 
Мавзуга оид: