ИС ГАЗИДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Туманимиз миқёсида ўтказилаётган "Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва ёнғинлар профилактикаси куни" тадбири ва бошқа профилактик тадбирлар давомида барча масканларда, кўп қаватли уйлар ва аҳоли яшаш хонадонларида ёнғин, газ ҳаво аралашмаси чақнаши ва ис газидан заҳарланиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Бироқ тушунтириш ишларини олиб борилишига қарамасдан, аҳоли хонадонларида табиий газдан резина шланг орқали тортиб ва газ сўрғич мосламаларидан фойдаланиш, ностандарт, носоз иситиш воситаларидан фойдаланиш, иситиш печлари мўриконлари қоида талаблари асосида қурилмаганлиги, мўрикон ўз вақтида тозаланмаганлиги, яшаш уйида ёш болаларни назоратсиз қолдириши натижасида яшаш уйларида ёнғин, газ, ҳаво аралашмаси чақнаши каби кўнгилсиз ҳодисалар  тез-тез учраб турибди.

Фуқароларнинг, ўзлари яшаш уйларида сандалга кўмирни ёқиб чўғини идишга солиб  назоратсиз қолдириб ухлаб қолиши, яшаш уйлари ичида ўрнатилган печларнинг дудбуронларига тутинни   ташқарига чиқиб кетишига тўсқинлик қилувчи ҳар турдаги қўлбола ясалган ёпқичларни ўрнатиб олиши натижада печка ичида ёнган кўмирдан ажралиб чиққан ис газининг ташқарига чиқмасдан тўғридан-тўғри яшаш уйи ичига сизиб кириши оқибатида ҳам ис газидан заҳарланиш ҳолатларига олиб келмоқда. 

Ис газидан ва табиий газдан заҳарланишни келиб чиқиш сабаблари шундаки, ис гази хонадонларимизда фойдаланиладиган табиий газ, кўмир ва бошқа ёнувчи моддаларнинг  тўлиқ ёнмаслигидан хосил бўладиган ис газдир. Ис гази инсон организмининг нафас йўллари ва нафас аъзоларига кучли таъсир қилади. Нафас йўллари орқали инсон организмни, хусусан, марказий асаб тизимини  зарарлайди.

Фуқаролар хонага ис гази ва табиий газ тўпланиб қолганда, зудлик билан қуйидаги хавфсизлик қоидаларга амал  қилишлари шарт!

- хонада учқун чиқишига олиб келадиган, электр жиҳозларини ёқмаслик, ёқилган бўлса ўчирмаслик, хар-хил учқун чиқишига олиб келадиган жиҳозларга тегинмаслик, 

- хонанинг эшик ва деразаларини очиб, шамоллатиш,

- газ жўмракларини тезда беркитиш, газни беркитишнинг иложи бўлмаса ёки ёрилган, синган ва тешилган жойлар аниқланса, газ таъминоти авария хизматига хабар қилиш; Тел:104, (66) 492-54-68 рақамларига телефон қилинг;

- ис газидан заҳарланган фуқарони тоза ҳавога олиб чиқиб тез ёрдам чақириб, унга биринчи ёрдам кўрсатиш;         Тел: 103

- ёнғин келиб чиққанда тезда 101,1050, (66)-492-59-54 рақамларига телефон қилинг; 

Азиз фуқаролар, ёнғин, ис газидан  заҳарланиш ҳамда газ ва ҳаво аралашмаси чақнаши билан боғлиқ нохуш ходисаларга йўл қўйманг, ўзингиз ва яқинларингизни соғлигига бефарқ бўлманг.

Шоҳруҳ МАҲМУДОВ,

 туман Фавқулодда вазиятлар бўлими 

бошлиғининг ўринбосари, катта лейтенант.