БРИФИНГ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун “Оқдарё овози” газетаси таҳририяти ходимлари билан туман СЭО ва ЖС бўлимининг олий тоифали врач эпидемиологи Раббим Сафаров, эпидемиология бўлими мудири, олий категорияли врач Акбарали Бозоров ҳамда врач эпидемиолог Рухсора Рўзиевалар иштирокида брифинг ўтказилди.
Унда ҳозирги кузги об-ҳавода кенг тарқалган грипп касаллиги асосан ёш болаларда кўпроқ учраётгани ва унинг олдини олиш ҳақида сўз юритилди.
Шундан сўнг эпидемиолог врач А.Бозоров қутуриш, қизамиқ, қизилча, қоқшол, ботулизм ва овқатдан заҳарланиш, аҳолини турли юқумли касалликлар, жумладан, гепатит касаллигига қарши эмлаш ҳақида тушунтириш бериб ўтди.
Шунингдек, брифингда эпидемиолог врач Р.Сафаров болаларни 0 ёшдан то 16 ёшгача эмлаш календари бўйича эмланиши ҳақида ҳам батафсил сўз юритди.
Журналистлар томонидан берилган саволларга шифокорлар томонидан қониқарли тарзда жавоб қайтарилди. Қизғин савол- жавоблар асосида ўтган тадбир иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
Қизамиқ ва қизилча юқумли касалликларидан сақланинг!
- 06 фев, 13:25
Саломатлик
- 11 фев, 21:09
Тадбиркорлар хизматида
- 05 фев, 11:30
Саломатлик
- 30 дек, 11:35
Огоҳ бўлинг!
- 21 дек, 10:50



