ПАХТА ТЕРИМИ АВЖИДА

Бу йил туманимиз пахтакорлари 5411 гектар майдонда деҳқончилик қилишиб, давлатга 20 минг тоннадан ортиқ сифатли саноат хомашёси етказиб бериш йўлида айни пайтда йиғим-терим ишларини авж олдиришмоқда. Пахтачиликка ихтисослаштирилган мавжуд 223 та фермер хўжаликларида терим суръати кун сайин кучайтирилмоқда. Далада ишлаётганларга барча шарт-шароитларнинг яратиб берилганлиги иш унумининг ошишига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Сектор раҳбарлари томонидан терим илғорларига ўз вақтида мукофотларнинг топширилиши уларни янада баракали меҳнат қилишга ундамоқда.

Шуниси эътиборлики, теримчиларга туман маданият бўлими бадиий ҳаваскорлари томонидан маданий хизмат кўрсатилаётганлиги ҳам терим суръатининг ошишига хизмат қилмоқда. Бундан далада меҳнат қилаётганлар мамнун бўлаётганликларини алоҳида таъкидлашмоқда. Бир сўз билан айтганда, туманимиз далаларида машаққатлар эвазига етиштирилган мўл ҳосилни тез ва соз йиғиштириб олиш учун барча имкониятлар ишга солинган.

Мавзуга оид: