ҒОЛИБЛАР АНИҚЛАНДИ

Яқинда болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спортнинг эркин кураш тури бўйича туман биринчилиги бўлиб ўтди.  
Унда 2011-2013 йилларда туғилган 100 нафарга яқин болалар ва ўсмирлар 10 та вазн тоифасида ғолиблик учун 
ўзаро куч 
синашишди. Қизиқарли ва шиддатли кечган мусобақалар якунига кўра 23-умумтаълим мактабининг ўқувчилари умумжамоа ҳисобида биринчиликни қўлга киритишди. 
ўолиблар орасида Шаҳриёр Аслиддинов, Беҳруз Даминов,  Бунёд Маҳмудов, Азизбек Алауддинов, Алибек Алауддинов Озод Абдумуродовлар барча рақибларидан устун келишди. Шунингдек, 18,46,26,35-умумтаълим мактабларидан иштирок этган ёш спортчилар ҳамғолиб ва совриндорлар сафидан ўрин эгаллашди. 
Мазкур туман биринчилигининг намунали ва қизиқарли ўтишида спорт мактабининг мураббийлари Солихон
Юсупов, Равшан Абдугаппаров, Элёр Ҳақбердиев, Озод ва Жўрабек Бозоровларнинг саъй-ҳаракатларини алоҳида 
таъкидлаш ўринлидир.
Бир сўз билан айтганда, ташкил этилган мусобақа барчада катта қизиқиш ва бир олам таассурот қолдирди.
С.ИБРАГИМОВ