Тадбиркорлар мурожаатларини сифатли кўриб чиқиш – давр талаби

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718-сон Фармони ижроси бўйича тумандаги Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилган.
2020 йил 1 октябрь ҳолатига тадбиркорлардан жами 329 та мурожаат ва 469 та масала келиб тушган, шу жумладан мурожаатларнинг 117 таси (январ ойда 25 та, феврал ойда 39 та ва март ойда 53та),ёки жамидан 25 фоизи биринчи чоракда, 220 таси (апрел ойда 88 та, май ойда 86 та ва июн ойда 46 та), ёки жамидан 47 фоизи иккинчи чоракда,132 таси (июл ойда 45та, август ойда 29 та ва сентябр ойда 58 та),ёки жамидан 28 фоизи учинчи чоракда келиб тушди.
Хусусан, мурожаатларнинг 156 таси Бош вазир қабулхоналари орқали, 88 таси Cаll-марказ, 84 таси сайёр қабулларда ва 1 та «business.gov.uz» портали орқали ижрога қабул қилинди.
Тадбиркорларнинг жами 329 та мурожаатида кўтарилган 469 та масаланинг 461 таси, яъни 98,0 фоизи кўриб чиқилиши таъминланди ва қолган 8 таси (2,0 фоизи)кўриб чиқиш жараёнида бўлиб, назоратга олинган.
Кўриб чиқилган масалаларнинг 358 таси (78 фоизи) қаноатлантирилган, 91 таси (20 фоиз) ҳуқуқий тушунтириш берилган ва 12 таси (3 фоиз) рад этилган. Қабулхона томонидан тадбиркорлар мурожаатларининг ижобий ҳал этилганлиги натижасида туманда 170 та янги иш ўринлари яратилди, 90 та иш ўринлари қайта тикланган.
Тумандаги Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан кўриб чиқилган жами 461 та масалаларнинг 53 фоизи (244 та) туман, 44 фоизи (205 та) вилоят,3 фоизи (12 та) республика даражасида кўриб чиқилган.
Мурожаат масалаларининг 108 таси (23 фоизи) кредит, 66 таси (14 фоизи) ер ажратиш, 5 таси (1 фоизи) рухсатнома, лицензиялар олиш, 23 таси (5 фоизи) газ, электр, сув таъминоти, 19 таси (4 фоизи) солиқ, 176 таси (37 фоизи) COVID--19 масалаларидан тушган бўлса, қолган 72 таси (15 фоизи) бошқа масалаларни ташкил этади.
Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларни қийнаётган муаммоларни тезкор бартараф этиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар натижасида жорий йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида ёш тадбиркорлардан жами 49 та мурожаат қабул қилиб олинди.
Мурожаатларда кўтарилган 70 та масаланинг асосий қисми 20 таси (28.5 фоизи) кредит, 10 таси (14,3 фоизи) ер ажратиш, 1 таси (1,4 фоизи) рухсатнома, лицензиялар олиш, 3 таси (4,2 фоизи) газ, электр, сув таъминоти масалаларида тушган бўлса, қолган 36 таси (51,4 фоизи) бошқа масалаларни ташкил этди.
Мисол учун, тумандаги Лойиш маҳалла фуқаролар йиғини Беруний кўчаси 3-уйда яшовчи фуқаро Нигора Алимова “Ҳар бир оила тадбиркор” давлат дастури асосида ўзини бандлигини таьминлаш мақсадида тикувчилик фаолияти билан шуғулланиш учун АТБ “Микрокредит банк” Оқдарё филиали томонидан 30 миллион сўм миқдорида имтиёзли банк кредит маблағлари ажратилишида амалий ёрдам сўраб Ўзбекистон Республикаси Бош вазири туман “Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш” қабулхонасига мурожаат этган. Ушбу мурожаат тижорат банки билан биргаликда ўрганиб чиқилиб ижобий ҳал этилган. Натижада фуқаро ўзини ва оила аъзоларини иш билан бандлигини таъминлаган.
Тадбиркорлик соҳасида хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш ва тадбиркор аёллар муаммоларини тезкор ҳал этиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар натижасида жорий йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида тадбиркор хотин-қизлардан жами 85 та мурожаат қабул қилиб олинди ва 85 таси кўриб чиқилди. Мурожаат қилган хотин-қизларнинг мурожаатларининг ҳал этилиши натижасида туманда 30 та янги иш ўринлари яратилган.
Мисол учун, тумандаги Бозоржой маҳалла фуқаролар йиғини А.Темур кўчаси 12-уйда яшовчи фуқаро Хуршида Ваҳобова “Ҳар бир оила тадбиркор” давлат дастури асосида ўзини бандлигини таъминлаш мақсадида тикувчилик фаолияти билан шуғулланиш учун АТБ “Агробанк банк” Оқдарё филиали томонидан 15 миллион сўм миқдорида имтиёзли банк кредит маблағлари ажратилишида амалий ёрдам сўраб Ўзбекистон Республикаси Бош вазири туман “Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш” қабулхонасига мурожаат этган. Ушбу мурожаат тижорат банки билан биргаликда ўрганиб чиқилиб, ижобий ҳал этилган. Натижада фуқаро ўзини ва оила аъзоларини иш билан бандлигини таъминлаган.
Худди шунингдек, тумандаги Пахтаобод маҳалла фуқаролар йиғини Равот қишлоғида яшовчи фуқаро Мубаро Низомова “Ҳар бир оила тадбиркор” давлат дастури асосида ўзини бандлигини таъминлаш мақсадида паррандачилик фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида АТБ “Агробанк банк” Оқдарё филиали томонидан 30 миллион сўм миқдорида имтиёзли банк кредит маблағлари ажратилишида амалий ёрдам сўраб Ўзбекистон Республикаси Бош вазири туман “Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш” қабулхонасига мурожаат этган. Ушбу мурожаат тижорат банки билан биргаликда ўрганиб чиқилиб ижобий ҳал этилган. Натижада фуқаро ўзини ва оила аъзоларини иш билан бандлигини таъминлаган.
Мурожаатларни кўриб чиқишда камчиликларга йўл қўйган корхона ва ташкилотлар масъул ходимларига чора кўриш учун 42 маротаба тақдимномалар киритилган бўлиб, шундан банк муассасаси ходимларига 4 маротаба, ташкилот ва идоралар ходимларига 13 маротаба жами масъул раҳбар ҳодимларга 17 маротаба тегишли чоралар кўрилган.
Шундан 14 та ҳолатда “Ҳайфсан” интизомий жазо чораси, 2 та ҳолатда “Жарима”, 1 та ҳолатда лавозимидан озод этиш чоралари кўрилган.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, тадбиркорлар ва тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган мурожаатчилар ер ва бино сўраб мурожаат қилганларида мурожаатларга бир хил - Е-Аукцион орқали сотиб олишингиз мумкин, деган қониқарсиз жавоб бериш ҳолатлари ҳам аниқланди. Аслида Е-Аукцион тизими фаолиятини тартибга солиш ва оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиб борилиши керак.
Янги ташкил этилаётган фермер хўжаликларга ер ажратишда эса туман ҳокимининг захирасида ер йўқ деб қайтарилади. Мисол, Ойтамғали маҳалла фуқаролар йиғини Чим қишлоғида яшовчи Исрофил Муҳаммадиев томонидан янгидан фермер хўжалиги ташкил этиш учун ер сўраб бир неча бор мурожаатлар қилинган. Ижрочи ташкилотлар томонидан ҳокимият заҳирасида ер йўқ, тендер асосида ер ажратилишини маълум қиламиз, деган маънода жавоб хати киритилган.
Тижорат банклари томонидан имтиёзли кредит ажратишдаги тартибсизликлар ҳам аниқланган. Тижорат банклари томонидан имтиёзли кредит ажратишда тадбиркорлардан ҳужжатларни расмийлаштирилиб, кредит ажратиш кечиктирилади ёки умуман берилмайди. Тижорат банклари томонидан тадбиркорларни сарсон қилмаслик учун, шаффофлик асосида кредитлаш тизимини йўлга қўйиш, мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш тақоза этилади.
Масалан, тумандаги Янгиобод маҳалла фуқаролар йиғини Болғали қишлоғида яшовчи Ёрқул Мардиев томонидан иссиқхона қуриш учун барча кредит ҳужжатларини расмийлаштириб, иссиқхона қурилиши амалга оширилган бўлсада, банкда ресурс тақчиллигини важ қилиб кредит ажратиш орқага сурилиб келинмоқда.
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини четга экспорт қилиш тизими яхши йўлга қўйилмаган. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини чет давлатлар талабига биноан жўнатишда муаммолар бор. Сифати, миқдори ва қадоқлашдаги камчиликлар ҳамда ҳужжатларни расмийлаштиришда малакали мутахассислар кўмаги зарур. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспорт қилиш учун бозор талабларига кўра экин турларини жойлаштириш, туманда экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш керак..
Кўпгина мансабдор шахсларда тадбиркорлик фаолиятни қўллаб-қувватламаслик ҳолатлар мавжуд. Айрим мансабдор шахсларнинг мурожаатларни менсимаслиги ва эътиборсизлиги туфайли бир қанча ҳал этилиши мумкин бўлган лойиҳалар амалга ошмасдан қолмоқда. Хулоса қилиб айтганда, мансабдор шахслар масъулиятини ошириш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш бугунги давр талаби эканлигини асло унутмаслик лозим.
Ғ.ҚУРБОНОВ,
Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири қабулхонасининг туман бўлими раҳбари.