ЗАМОНАВИЙ ИНГЛИЗ ТИЛИНИ ЎРГАНИШ СТРАТЕГИЯСИ

Таълимнинг ўқитиш соҳасида, шунингдек, белгиланган мақсадларга эришишда аниқ мақсад билан ташкил этилган барча ҳаракатлар ва ҳаракатлар аниқланадиган таълим стратегияси ҳақида гаплашиш одатий ҳолдир.
Таълим ва фан соҳасини ривожлантириш, умуммиллий ўрта таълим сифатини тубдан оширишда чет тилларини, бошқа муҳим ва талаб юқори фан бўлган фанларни чуқурлаштирилган тарзда ўрганиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир. Шундай экан, ҳар бир ёш замонавий билимларни пухта эгалласа, ўз касбининг устаси бўлса, камолига кўз тиккан ота-онаси, халқининг юзини ёруғ қилади, мамлакатимиз фаровонлигига ҳисса қўшади.
Ҳозирги кунда инглиз тилига бўлган талаб жуда юқори кўрсатгичда, чунки инглиз тилида деярли 60 фоиз инсонлар таълим олишаяпти, 400 миллиондан ортиқ киши гаплашади ва бунга бўлган эҳтиёж янада ортиб бормоқда. Тилни ўрганишнинг турли хил усуллари мавжуд ва бу усуллар замонавий инглиз тилини ўрганишда янги таклиф, методлардан иборатдир. Бугунги кунда ўз билим ва изланишлари натижасида дунё аҳлини қойил қолишини орзу қиладиган, катта мақсадларни илгари сурадиган авлодни тарбиялашимиз учун биз катталар бугун уларга шунга мос шароитлар ва имкониятлар яратиб беришимиз шарт. Бола инглиз тили фанини нима учун ўрганишини мактабдаёқ тушуниб етиши керак. Чунки замон талаби бўйича эртанги кунда қандай мутахассис бўлишини аниқ тасаввур қила олишини мактабдаёқ сингдирилиши керак.
Тилшунос олимлар томонидан тилни ўрганиш 4 та катта йўналишга бўлинган:
1. Ўқиш - бу чет тилида ўқилган матнни тушуниш.
2. Эшитиш - бу чет тилида эшитилган матнни тушуниш.
3. Ёзиш - чет тилида эшитилган матнни тушуниш.
4. Гапириш - ўз фикрини чет тилида ифода эта олиш қобилияти.
Ушбу тўрт нарсага етишиш учун учта энг керакли нарсани ўзлаштириш жуда муҳимдир. Грамматика, луғат бойлиги ва талаффуз. Ушбу уч нарсани ўзлаштирмасдан туриб чет тилини ўрганиш анча қийин. Шу ўринда инглиз тилида луғат бойлиги асосий ўринда туриши сабабли инглиз тилини тезроқ ўрганишда мнемоника - ўткир хотира эгаси бўлишда синалган усул ҳисобланиб, ҳозирги ёшлар орасида кенг қўлланилиб келмоқда. Нима учун ёшлар ўртасида хотира сустлиги жуда кўп учрамоқда? Aсосий сабаб уларда хотира эмас, балки кузатувчанлик жуда ёмон. "Харпес" журналининг саҳифаларида шундай ёзилади: "Саналарни эсда сақлаш жуда мушкул, чунки улар рақамлардан иборат, рақамлар ифодасиз кўринади ва хотирада мустаҳкам сақланмайди. Улар суратлардан иборат эмас, шу боис кўзга ўрнашиб қолмайди. Суратлар тасвирларни эслашга ёрдам беради. Улар хотирада деярли ҳамма нарсани сақлаб қолади. Aгар бу тасвирни ўзингиз яратсангиз яхши". Демак, тасвирлаш орқали маълумотларни эслаб қолиш, такрорлаш ва улардан фойдаланиб амалда тадбиқ этиш зарур.
Хулоса қилиб айтганда, юксак хотирага эга бўлиш уддалаб бўлмас иш эмас. Aслида у жуда осон, кузатувчанлик, диққатни жамлашни ўрганиш, саналарни ёдда сақлаб қолиш учун суратлар билан боғланиш, исмни сақлаш учун унинг маъносини билиш, қандай ёзилишига эътибор бериш, дарсликларни қайта-қайта такрорлаш орқали эсда қолдириш ва албатта эсда сақлаб қолиш санъати каби йўллардан иборат.
Бизнинг таълим тизимидаги энг катта муаммо ҳам айнан шу - грамматикани ёд олишдадир. Негаки, хорижий тил бўйича кўплаб талабалар ўқишни битирганда инглиз тили грамматикаси ва фонетикасидаги минглаб қоидаларни ёддан биладилар, лекин тилда бехато, мураккаброқ бир гап тузиб бера олмайдилар. Шундай экан, қоида ёдлаш деган нарсаларни умуман эсдан чиқаринг ва грамматикада фақат кераклигина нарсани ўрганинг. Ёдланган, лекин амалда гапирганда ишлатилмайдиган қоида худди машина сотиб оласизу, лекин гаражга тиқиб қўйиб ишга узоқ масофага қатнайсиз, бу ҳам айнан шунга ўхшаш бир ҳолатдир. Масалан, инглиз тили дарслари давомида 80 дан ортиқ нотўғри тусланувчи феълни ёд олганимни биламан. Ҳар қандай тилни ўрганишда энг содда йўлдан бориш керак, шунинг учун эътибор беринг. Инглиз тилида содда гап нималардан иборат? Эга+кесим+тўлдирувчи: Демак, гапнинг шу уч қисмида ишлатиладиган грамматикани ўрганиш учун етарлидир. Мақсадингизни аниқланг ва ҳаракат қилинг, инглиз тили ҳаётингизда қандай ўринда, нима учун керак, бу ҳақда ўйлаб, фикрни жамлаш керак. Ана шунда кутилгандан ҳам юқори натижаларга эриша оласиз. Грамматикани ўрганганда тилга энг керакли мавзуларни танлаб олиш ва уни режалаштириб ўрганиш муҳим. Ҳафталарга тақсимлаб бир ҳафтада вақт ажратинг ва ҳафта давомида бир мавзуни чуқурроқ ўрганиб боринг. Натижада уч ойда чет тилида гапира олиш учун етарли даражада грамматик асосга эга бўласиз ва кўрганингиздек, бу сиз ўйлаганчалик ҳам мурракаб эмас.
Луғат ўрганиш. Вақт ўтган сари тажрибадан тушундимки, сўз ёдлашнинг энг осон йўли ўрганилаётган чет тилида кўпроқ ўқишдир. Инглиз тилини ўрганаётганингизда ўзингиз учун зерикарли, ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмаган матнларни ўқигандан кўра интернетдан ўзингиз қизиққан соҳадаги матнларни ёки китобларни ва журналларни ўқинг. Чет тилида ҳар куни матн ўқиганимизнинг яна бир фойдаси шундаки, ўрганган грамматик мавзуларимизни матнда ишлатилганлигини кўриб грамматик асосимизни янада мустаҳкамлаб борамиз. Луғат ёд олишдаги иккинчи муваффақиятли усубни америкалик машҳур олим "Тўрт соатлик иш ҳафтаси" китобининг муаллифи Тим Фиррисс тушунтирган. Перато назарияси бўйича биз ҳаётимизда керакли ишларга фақат вақтимизнинг 20 фоизини берамиз. Тим Феррисс тилида еттита тилда бемалол гапира олади. У тил ўрганишни сирини қуйидагича изоҳлайди. "Хоҳлаган бир чет тилини 90 фоиз тушуниш учун 3 ой етарли, лекин 95 фоиз тушуниш учун 3 йил керак бўлади. Демак статистик маълумотларга кўра инглиз тилида энг кўп ишлатиладиган 200 та сўз инглиз тилидаги ёзишмаларни тенг ярмини ташкил қилар экан. Яна бир сирни сизларга айтиб ўтмоқчиман, бу ўзимнинг тажрибаларимдан келиб чиққан, яъни ҳар бир сўзни синонимлари билан ёд олишга ҳаракат қилинг, гапирганда шу синонимлардан фойдалансангиз, ўзингизга бўлган ишонч янада ортади. Ҳар сафар улар иштирокида гап тузганингизда сўзлар техник тарзда ёд бўла бошлайди ва луғат бойлигингиз ошиб боради.
Талаффуз. Ҳар бир тил ўзининг талаффузига эга. Тилшунос олимларнинг фикрича, жамики 150 дан ортиқ товуш бўлиб, ҳар бир тил одатда ўртача 30 та товушни ишлатади. Натижада тилларнинг талаффузида жуда катта фарқ бўлади. Чет тилини ўрганишда такрорлашнинг аҳамиятини ҳам эсдан чиқармаслик керак. Такрорлаш билимнинг асосий калити, ҳар ҳафта ўтиб бир куни такрорлаш уни янада мустаҳкамлашга, хотирада яна ҳам яхши сақлашга хизмат қилиши мумкин. Сўзлашгичлар ёрдамида тил ўрганишни осонлаштиришнинг яна бир йўли, бу чет тилидаги тайёр сўзлашгич ёки гидлардан. Бугунгу кунда ҳатто оддий смартфонингизда ҳам юзлаб чет тилида турли хил ҳолатларда ишлатиладиган тайёр гаплардан иборат гид сўзлашгичлар бор. Aйнан шу гидлар сиз тилда ишлатадиган тайёр гаплардан иборат бўлиб, уларни тезда ёд олишингиз мумкин. Бу гаплар сизни чет тилида сўзлашишингизни анча осонлаштиради. Шу сўзлашгичларда ўрганилган ҳар бир гапдаги биргина сўзни ўзгартириб, уни турли хил ҳолатларда, турли хил саёҳатлар давомида чет тилида бехато сўзлашиш имконияти пайдо бўлади. Ўйлайманки, чет тилини қандай қилиб осон ўрганиш мумкинлигини имкони даражасида сизга тушунтирдим. Бу менинг ушбу соҳадаги бир неча йиллик тажрибамдан келиб чиққан хулосадир. Бу нарса шуни англатадики, бугунги кунда 3 ёки 6 ойда чет тилини ўргатишни ваъда бераётган ўқув марказлар сизни алдамаяпти, балки тўғри танланган методика эвазига бу ҳақиқатдир. Инглиз тилини тез ва осон ўрганиш ўқув марказлари ва ўқитувчилардан кўра фақат ва фақат сизга боғлиқдир. Техника тараққиёти, сиздаги ишонч, иштиёқ ва тўғри танланган методиканинг ўзи инглиз тилини ўрганиш учун етарли имкониятдир.
Нигина ЗИЁДУЛЛАЕВА,
Самарқанд Давлат чет тиллари институти хорижий тил ва адабиёт факультети талабаси.
Мавзуга оид:

Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

ОНА ТИЛИНИ ҲУРМАТ ҚИЛГАН АВЛОДНИНГ ЭРТАСИ БУЮК БЎЛАДИ
- 29 окт, 12:23