САРА УРУҒ - МЎЛ ҲОСИЛ ГАРОВИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги "Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигига оид айрим норматив ҳуқуқий ҳужжатларни юритиш тўғрисида"ги 641-сонли Қарори ижросини таъминлаш, қолаверса, оқдарёлик фермерлар бободеҳқонларни сифатли, сара уруғ билан таъминлаш мақсадида 2021 йилда туманда фаолият юритаётган 20 та фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган 809.2 тонна уруғлик пахта хом-ашёсидан 2022 йилда экиш учун 419 тонна уруғлик чигит тайёрлаш мақсадида тумандаги "Afrasiab jeans textile" МЧЖ пахта-тўқимачилик клас-тери томонидан тозалаш ва саралаш ишлари олиб борилмоқда. Жорий йил пахта ҳосили учун туманда 5761 гектар майдонга пахтанинг "Султон", "Омад" навлари етиштирилиши режалаштирилган.
Ушбу майдонга экиладиган 429 тонна сара уруғлик тайёрлаш мақсадида уруғлик чигитни пахта толасидан ажратиб, тозалаш-саралаш ишлари якунига етказилди.
Режа-жадвалга кўра 2022 йилнинг февраль ойида тозалаб-сараланган 429 тонна уруғлик чигит "Митан уруғлик чигит дорилаш цехи"да тўлиқ дориланиб, қадоқланиб, экиш учун тахт олга келтирилади.
Юқорида қайд этилган тадбирларнинг ҳар бир босқичи тўлиғича Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Оқдарё туман бўлими томонидан назоратга олинган.

М.Пўлатов,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат
мажмуи устидан назорат қилиш
инспекциясининг туман бўлими бошлиғи.
Мавзуга оид:

ОҚДАРЁ ЮКСАЛИШ ЙЎЛИДА
- 30 сен, 11:30

Томарқам даромадим...
- 25 мар, 15:16

Саломатлик туман бойлик
- 22 мар, 01:31

Тадбиркорлар хизматида
- 05 фев, 11:30

Қарорлар
- 23 ноя, 15:07