МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ЎТКАЗИЛДИ

2020 йилнинг 27 октябр куни туман ҳокимлиги, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси”  ўтказилди. 

Меҳнат ярмаркасига тумандаги 60 га яқин корхона, ташкилот ва муассасалар жалб этилган ҳолда “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ташкил этилиб, ушбу меҳнат ярмаркасида иштирок этаётган корхона ва ташкилотлар ўзларидаги мавжуд бўлган 477 тага яқин бўш (вакант) ҳамда квота иш ўринлари ҳамда ишлаб чиқарилган махсулотларидан намуналар  билан иштирок этдилар.

Ярмаркада 150  нафар фуқаро, шундан 65 нафари хотин-қизлар, 26 нафари коллеж битирувчилари, 10 нафари муддатли ҳарбий хизматдан қайтганлар ҳамда ишсиз фуқаролар иштирок этди. Ўтказилган меҳнат ярмаркасида тегишли ҳамкор давлат ташкилотлари томонидан саноат, ҳизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги йуналишларида ишга тушадиган лойиҳалар ҳисобига яратилган иш ўринлари бўйича маълумотлар бурчаклари ҳам ташкил этилди. 

Ўзларига мақбул келадиган иш қидириб, келгусида ўз касблари ва мутахассисликлари бўйича маълум бир иш ўрнига эга бўлиш мақсадида меҳнат ярмаркасида иштирок этган ишсиз ва банд бўлмаган фуқаролардан  21 нафари ишга жойлашишлари учун туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази масъул ходимлари томонидан иқтисодиётнинг турли соҳаларига йўлланмалар берилди. 

Бундан ташқари, “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси”да иштирок этган  82 нафар фуқарога касб ҳунарга ўқитиш имкониятлари, жамоат ишларига қатнашиш ишлари тўғрисида тегишли маълумотлар ва 35 нафар фуқарога меъёрий ҳужжатлар бўйича тушунтириш ҳамда ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

 Ўз мухбиримиз.