ЮТУҚЛАР САЛМОҚЛИ, РЕЖАЛАР УЛКАН Шерзод Қудратов - Халқ депутатлари туман кенгаши раиси, туман ҳокими

Муҳтарам Президентимизнинг жорий йил 24 август куни Самарқанд вилоятига ташрифи давомида белгилаб берган 
вазифа ва топшириқларидан келиб чиқиб, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳоли бандлигини оширишда мавжуд имконият ва қўшимча захираларни аниқлаш бўйича жорий
йил якунига қадар амалга ошириладиган тадбирлар тўғрисида ҳисобот бериб ўтмоқчиман.
2017 йилдатуманда 145 та саноат корхонаси мавжуд бўлиб, асосан пахта тозалаш заводи фаолият юритган.
Бугунги кунда уларнинг сони 383 тага етди (2,6 маротабага ошган). Хизмат кўрсатиш объектлари сони эса
3,0 баробарга (1530 тага) ошди.
Туманда 2017 йилда 8 млн. долларлик маҳсулотлар экспорти бўлган бўлса, жорий йил охиригача 32 млн. 
доллар бўлади. Ўтган давр мобайнида экспортёрлар сони 20 тага оширилди ва бугунги кунда уларнинг сони
32 тани ташкил этмоқда.
Президентимизнинг ижтимоий соҳадаги ислоҳотлари туфайли болаларни мактабгача таълим билан қамров
даражаси 2017 йилдаги 13 фоиздан 82 фоизга оширилди.
Бугунги кунда, тумандаги 35 та маҳаллаларда 171,0 минг аҳоли, 40 мингта оилалар мавжуд бўлиб, камбағал
оилалар сони 6043 тани ташкил этади.
Йил бошида ишсизлар сони 6,7 минг нафарни, ишсизлик даражаси 9,4 фоизни ташкил этган эди.
Мамлакатимизда яратиб берилган имкониятлардан фойдаланиб, ўтган 7 ой якуни билан ишсизлар сонини 1,1
мингтага туширдик.
Жорий ўқув йилини 2,4 мингга яқин битирувчилар тамомлади. Шундан 1,4 мингтаси меҳнат бозорига кириб келмоқда.
Шунингдек, 9300 нафар (1 секторда - 2,5 минг, 2-секторда - 2,2 минг, 3-секторда - 2,2 минг, 4-секторда - 2,4 минг)
мигрантлардан йил якунига қадар яна 1,3 минг (жами мигрантларнинг 14,0 фоизи) нафари қайтиши кутилмоқда.
Қайтиши кутилаётган мигрантлар:
1 секторда - 400 нафар (16,0 %);
2-секторда - 320 нафар (14,5%);
3-секторда - 350 нафар (15,9%);
4-секторда - 230 нафар (9,6%)
Ҳисоб-китобларимизга кўра, йил якунига қадар яна 6,0 минг (1 секторда - 1,3 минг, 2-секторда - 1,4 минг, 3-секторда - 1,8 минг, 4-секторда - 1,5 минг) ишсизларни бандлигини таъминлаш ва қарийб 800 та оилаларни камбағалликдан чиқариш вазифаси турибди.
Йил якунига қадар ишларимизни қуйидаги йўналишларга бўлиб амалга оширамиз:
Биринчидан, "20 минг тадбиркор ва 500 малакали мутахассис дастури"доирасида 17 та тадбиркорлик субъектларига имтиёзлар берилиши ҳисобига яратиладиган янги иш ўринларига 1000 нафар ишсизлар ишга жойлаштирилади;
Мисол учун, "Аср имкон текстил"корхонаси томонидан қиймати 20,2 млрд.сўмлик трикотаж махсулотлари ишлаб чикариш лойиҳасини кенгайтириш ҳисобидан 100 та янги иш ўринлари яратилади.
Иккинчидан, бугунги кунда тумандаги 9 та саноат зонасида 42,6 гектар ер майдони (КСЗ - 28,6 га, ЁСЗ - 4 га, Ургут ЭИЗ филиалида 10 га) бўш турибди. Ушбу ерларда 133 та янги лойиҳани амалга ошириб, 1 600 та иш ўрнини яратса бўлади.
Мисол учун, 2-сектор ҳудудида "Sam-sugar" МЧЖ томонидан умумий қиймати 7,0 млн. долларлик шакар ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилади ва 40 та янги иш ўринлари яратилади;
"Ricomel Beverages (Dinay)" МЧЖ томонидан умумий қиймати 4,0 млн. долларлик салқин ичимликлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилади ва 35 та янги иш ўринлари яратилади.
Шунингдек, туманимиз Самарқанд шаҳрига яқин ҳудудда жойлашганлиги ҳамда шаҳарда кенг ҳажмли қурилиш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли 9 та махсус иқтисодий зоналарда қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишидаги лойиҳалар сони оширилади.
Жумладан, махсус иқтисодий зоналарда қурилиш йўналишида қиймати 15,6 млн. долларлик 14 та лойиҳалар амалга оширилади ва қўшимча 500 дан зиёд янги иш ўринлари яратилади.
Жорий йил якунига қадар 76,9 млн.долларлик 81 та инвестицион лойиҳа ишга туширилиши ҳисобига 1143 нафар ишсизлар бандлиги таъминланади. 
1-секторда 14,3 млн. долларлик 23 та лойиҳа, 245 та иш ўрни;
2-секторда 51,2 млн. долларлик 41 та лойиҳа, 685 та иш ўрни;
3-секторда 10,2 млн. долларлик 9 та лойиҳа, 171 та иш ўрни;
4-секторда 1,2 млн. долларлик 8 та лойиҳа, 42 та иш ўрни.
Мисол учун, 1-сектор ҳудудида "PURE MILKY OQDARYO"МЧЖ томонидан қиймати 4,5 млн долларлик 500 бош зотдор қорамол олиб келиб, чорвачилик комплексини кенгайтиш лойиҳаси ишга туширилиб, 20 та иш ўринлари яратилади.
2-сектор ҳудудида "VAKSINA FARM MEDIKAL" МЧЖ томонидан қиймати 16,8 млн. долларлик 20,0 млн. дона дори воситалари ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси ишга туширилиб, 50 та иш ўринлари яратилади.
3-сектор ҳудудида "AFRASIAB JEANS TEXTILE" корхонаси томонидан қиймати 8,4 млн. долларлик пахта тозалаш заводини  ташкил этиш лойиҳаси ишга туширилиб, 80 та иш ўринлари яратилади.
Учинчидан, туманнинг Барака массиви ҳудудида 253,0 гектар ер майдонида ташкил этилган "Агросаноат зонаси"нинг 123,8 гектар ер майдонида 47 та иссиқхоналар ва ҳар хил саноат йўналишидаги корхоналар ташкил қилинган. Шунингдек, 54 та тадбиркорга берилган 129,2 гектар ер майдони бўш турганлиги ва фойдаланилмаётганлиги аниқланди.
Масалан, "ДАРОМАД ОМАД БАХТ" МЧЖга ажратилган 31,4 гектар ер майдонидан 15,9 гектар, "БАРАКА ЭКО  КОНСТРУКЦИЯ" МЧЖга ажратилган 8,0 гектар ер майдонидан 4,2 гектар, "ШУХРАТ АГРО ОЛАМ" МЧЖга ажратилган 2,5 гектарнинг 2,5 гектар, "САМ ГРИН ХАУС" МЧЖга ажратилган 4,5 гектарнинг 3,3 гектар майдонлари бўш турибди. Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин.
Ушбу ерлардан фойдаланишни тўғри йўлга қўйиш ҳамда агросаноат лойиҳаларини ишга тушириш ҳисобига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 160,0 млрд. сўмга ошади ва маҳаллий бюджетга қўшимча 20,0 млрд. сўмдан ортиқ маблағ туширилади, 1500 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.
Тўртинчидан, тумандаги 20 та маҳаллаларда ёнғоқчиликни ривожлантириш мақсадида ушбу маҳалладаги 15,7 минг аҳоли хонадонларнинг экин экиладиган майдонлари атрофида 10 тупдан ёнғоқ тарқатилиб, экилиб етиштирилади. Ўртача ҳар бир туп дарахтдан 60 кг ёнғоқ олинса жами 9,5 минг тонна ҳосил олинади. 
1-сектор ҳудудидаги 6,1 минг, шундан З.М.Бобур маҳалласидаги 921 та, Кумушкент маҳалласидаги 940 та, Оқдарё маҳалласидаги 1040 та, Янгиобод маҳалласидаги 1250 та, Пичоқчи маҳалласидаги 1010 та, Гўзалкент маҳалласидаги 963 та хонадонларга;
2-сектор ҳудудидаги 1,5 минг, шундан Пахтаобод маҳалласидаги 940 та, Олчинтепа маҳалласидаги 566 та хонадонларга;
3-сектор ҳудудидаги 4,4 минг, шундан А.Темур маҳалласидаги 1186 та, Ойтамғали маҳалласидаги 1046 та, Ўзбекистон маҳалласидаги 1114 та, Янгиқишлоқ маҳалласидаги 1011 та хонадонларга;
4-сектор ҳудудидаги 7,3 минг, шундан Авазали маҳалласидаги 1014 та, Истиқлол маҳалласидаги 912 та, Миёнқол маҳалласидаги 849 та, Примкент маҳалласидаги 821 та, Темирак маҳалласидаги 968 та, Узун-қишлоқ маҳалласидаги 959 та, Учтепа маҳалласидаги 741 та, Зарафшон маҳалласидаги 1055 та хонадонларга.
Бу эса туманда келажакда қўшимча 30,0 млн. доллар экспорт қилиш имконини беради.
Хонадонларга Пичоқчи МФЙ ҳудудида жойлашган "Пичоқчи Драй Фруитс" МЧЖ томонидан ниҳоллар тарқатилади ва ушбу ниҳоллардан олинган ҳосилни сотиб олинишини кафолатлайди.
Тумандаги 502 та фермер хўжаликлари экин майдонлари атрофида 824 минг метр масофада ер майдонлари мавжуд. Ушбу экин майдонлари четларига 270 минг дона аччиқ гилос ниҳоллари экиб етиштириш имконияти бор. Ўртача ҳар бир дарахтдан 40 кг аччиқ гилос олинса 10,8 минг тонна ҳосил олинади. Қўшимча 15 млн. доллар экспорт қилиш имконияти пайдо булади.
Фермер хўжаликларига тумандаги "Афросиёб жинс текстиль"   МЧЖ  кластер корхонаси томонидан ниҳоллар тарқатилади ва ҳосилни сотиб олинишини кафолатлайди.
Бешинчидан, туманда бугунги кунда 1,2 минг гектар асосий майдонда ва 9,6 минг гектар такрорий экин ҳисобидан 1,5 минг тонна сабзавот, 6,5 минг тонна мева, 8,5 минг тонна дуккакли ва мойли экинлар маҳсулотлари экспортга юкланади. 
Ушбу маҳсулотларни йиғиш, саноат усулида қадоқлаб, экспортга йўналтириш мақсадида туманнинг "Пичоқчи" МФЙ ҳудудида "BARAKASINI BERSIN TOMORQA XIZMATI" МЧЖ томонидан замонавий қадоқлаш ва маркировкалаш хизматига эга агрологистика маркази ташкил этилади.
Натижада қўшимча аҳоли ва ташкилотлардан 5,0 минг тонна 10,0 млн. долларлик маҳсулотлар қўшимча экспорт қилиш имкони яратилади.
Олтинчидан, хатлов натижасида аниқланган 19 та бўш турган бино-иншоотга (25,6 минг кв.м) қарийб 3,5 млн. доллар инвестиция киритиш ҳисобига 370 дан ортиқ иш ўринлари яратилади.
Натижада туманимизда йил якуни билан:
Ишсизлар сонини 4,8 мингтага (1 секторда - 1,0 минг, 
2-секторда - 1,1 минг, 3-секторда - 1,5 минг, 4-секторда - 1,2 минг) камайтирилади;
Аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари 5,7 млн. сўмга (4,1 млн. сўм), қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 19,1 млн. сўмга (18,5 млн. сўм), хизматлар ҳажми 5,6 млн. сўмга (4,3 млн. сўм) етказилади;
Бюджетга қўшимча 24,0 млрд. сўм туширилади;
Экспорт ҳажми режадаги 31,8 млн. доллардан 36 млн. долларга етказиб бажарилади. Яъни:
1-секторда 14,2 млн. доллар;
2-секторда 9,7 млн. доллар;
3-секторда 6,3 млн. доллар;
4-секторда 6,0 млн. доллар).
Юқоридаги тадбирларни бажариш албатта депутатлар, кенг жамоатчилик ёрдами ва кўмаги билан амалга оширилади.