Матбуот анжумани

Бугун “Оқдарё овози” газетаси таҳририятида  Республика Маънавият ва маърифат маркази Оқдарё туман бўлинмаси раҳбари Диёра Юсупова иштирокида “Туманда китобхонлик бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлили” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда дастлаб Д.Юсупова бу борада олиб борилаётган ишлар юзасидан маълумот берди:

-  Бугунги кунда туманимизда китобхон маданиятини юксалтириш, ўқувчи

ёшлар орасида китобга бўлган қизиқишни янада кучайтириш мақсадида, туман Маънавият бўлинмаси ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан бир қатор ишлар  амалга оширилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 31-январ санасида “Ёш китобхон”кўрик-танловининг туман босқичи ташкил этилди. Мазкур тадбирдаўқувчи ёшлар 3 та ёш тоифаси доирасида беллашдилар, анча кўтаринки руҳда ташкил этилган тадбирда ғолиблар вилоят босқичига йўл олдилар.

Шунингдек, ҳозирги кунда Республика Маънавият ва маърифат маркази Оқдарё туман бўлинмаси томонидан китобхонлик маданиятини юксалтириш мақсадида “Ҳар бир оилага маърифат улашиб” лойиҳаси ташкил этилди.

Шунингдек, таълим муассасаларида бир неча китоб тақдимотлари ташкил этилди. Республика Маънавият ва маърифат маркази Оқдарё туман бўлинмаси ҳамда туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими билан ҳамкорликда Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан чоп этилган “Мен ҳам ҳарбий бўламан” китоб-албомининг тақдимоти20-умумтаълим мактабининг фаоллар залида ташкил этилди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Оқдарё туман бўлинмаси ташаббуси билан туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари билан тумандаги умумтаълим мактабларининг кутубхона мудиралари билан биргаликда туман Маданият бўлимида бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи “Сиёсий маърифат соати” ҳамда “Буюклар ҳақида 100 та далил” китоб тақдимоти ташкил этилди.

Шунингдек, оқдарёлик таниқли шоира Гулҳаё Анорованинг“Аврон”номли китобининг тақдимоти   кенг миқёсда туманимиз ижодкорлари   ҳамда адабиёт мухлисларининг   иштирокида Республика Маънавият ва маърифат маркази Оқдарё туман бўлинмаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

    Матбуот анжуманида Д.Юсупова журналистлар томонидан берилган барча саволларга батафсил жавоб берди.

Ўз мухбиримиз.