Халқ депутатлари Оқдарё тумани Кенгашининг 31сессияси бўлиб ўтди



Халқ депутатлари Оқдарё тумани Кенгашининг 31 сессияси бўлиб ўтди
  Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз биринчи сессияси бўлиб ўтди. Унда туман депутатлари, тегишли идора ва ташкилотлар масъуллари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. Сессия ишини Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгаши котибият мудири Чарос Ортиқова бошқариб борди.
    Сессия ишида кун тартибига киритилган қуйидаги масалалар юзасида масъулларнинг ҳисоботи тингланди:
1. “Темир дафтари”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган оилалар, хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда айримларини рўйхатдан чиқариш чоралари тўғрисида”ги туман сектор раҳбарларининг ҳисоботи ҳақида.
2. “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида амалга оширилган ишлар тўғрисида туман ҳокимининг ўринбосари Б.Ароловнинг ҳисоботи тўғрисида.
3. Пайариқ туманлараро иқтисодий суди раиси Б.Жўраевнинг 2021 йил 1-чорак давомида амалга оширилган ишлари тўғрисидаги ахбороти ҳақида.
4. Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро суди раиси Ш.Турдиалиевнинг 2021 йил 1-чорак давомида амалга оширилган ишлари тўғрисидаги ахбороти ҳақида.
5. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази бошлиғи У.Бурхоновнинг аҳоли, хусусан, хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлари тўғрисида ҳисоботи.
6. Оқдарё туман телекоммуникация боғламаси бошлиғи Т.Шодмоновнинг 2021 йил биринчи чорагида амалга оширган ишлари ва 2021 йилда амалга ошириши лозим бўлган вазифалари тўғрисида.
7. Халқ Депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссиясининг таркибини тасдиқлаш ва 7-Галаравот 23-Кумушкент
 26-Навоий сайлов округлари бўйича бўшаб қолган ўринга халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлигига сайловни тайинлаш тўғрисида.
 8. Бошқа масалалар.
Сессияда кун тартибидаги масалалар депутатлар томонидан атрофлича муҳокама қилиниб, масалалар юзасидан тегишли қарор лойиҳалари қабул қилинди.
Мавзуга оид: