Долзарб мавзуда интервью "ОҚДАРЁ БОЗОРИ"ДА ЎЗГАРИШ БЎЛАДИМИ?

Халқимизнинг энг кўп бораётган жойларидан бири бозор ҳисобланади. Негаки, илгари фақат якшанба кунлари бозорларимизда савдо-сотиқ гавжум бўлар эди. Бугунги кунда эса ҳафтанинг ҳар бир куни бозорларимиз гавжум, савдо-сотиқ авжида. Бу албатта, осмонимиз мусаффолигидан, юртимиз тинчлигидан, халқимизнинг ризқи бут, дастурхони тўкинлигидан далолатдир. Хўш, шундай экан, бозорларимизнинг бугунги кундаги қиёфаси, унда яратилган шарт-шароитлар бугунги замон талабига жавоб берадими? Савдо-сотиқ билан шуғулланаётган тадбиркорлар, харидорлар бозорда яратилган шарт-шароитлардан розими? Бозордаги муаммоларни бартараф этиш юзасидан қандай чора-тадбирлар олиб бо-рилмоқда? Ушбу саволлар билан "Оқдарё деҳқон бозори" МЧЖ раиси Нусрат Ҳасановга мурожаат қилганимизда қуйидаги жавобларни олдик.
- Бугунги кунда халқимизнинг бозорга бўлган талаб ва эҳтиёжи кун сайин ошиб бормоқда. "Оқдарё деҳқон бозори" МЧЖда 2020 йилдан иш фаолиятимни бошлаганимда энг аввало асосий диққат эътиборни деҳқон бозорини    қарздорликдан чиқариб олишга қаратдим. Негаки, "Оқдарё деҳқон бозори" МЧЖнинг банкдан кредит қарзи 800,0 млн. сўм, қурилиш корхоналаридан кредиторлик қарзи 1000,0 млр.дан ортиқ эди ва банк ҳисоб рақами ёпиқ эди. Иш ҳақи ҳисобидан 350,0 млн. сўм қарздорлик мавжуд эди. Мунтазам прогноз режаларини бажариш эвазига 2020-2021 йил даромади ҳисобидан қисқа муддатда банк кредитидан, корхоналарни кредиторлик қарзидан ва иш ҳақи қарздорлигидан қутилишга эришдик.
Шундан сўнг бозорнинг кириш қисмига 25 метр жойга аҳолига арзонлаштирилган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан мунтазам таъминлаб, нархларни ўсиб кетишини олдини олиш мақсадида раста ўрнатилиб, ярмарка ташкил қилинди. Хабарингиз бор, Лойиш марказий бозори ҳудуди ёзда чанг, тупроқ, қишда лой бўлиб, сотувчига ҳам, харидорга ҳам ноқулайликларни туғдирар эди. Бу эса йиллар давомида халқимизнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган муаммолардан бири эди.  Шу мақсадда энг аввало халқимизнинг бозорда намунали харид қилиши, деҳқонларнинг савдо-сотиқ билан шуғулланиши учун етарли шарт-шароитларни яратиш, автомобиллар тирбандлигини бартараф этиш учун Лойиш бозорида таъмирлаш ишларини бошладик. Бозорда чиқиндилар тўпланиб қолмаслиги мақсадида 64 метр квадрат жойда чиқиндихона қурилди. 2 та нуқтага ичимлик суви ва мева-сабзавотларни ювиш ҳовузчаси ўрнатилди, 60 тонна сув кетадиган сув ҳавзаси қурилди, бозор ҳудудидан 20 очколик замонавий ҳожатхона қурилди.
2021 йил даромади ҳисобидан 4300 метр квадрат жой бетон қоплама қилиниб(стяжка), атрофи темир панжара билан ўралиб, автомобиллар тўхташ жойи ташкил қилинди. 2022 йил даромади ҳисобидан бозор ҳудудидан 1000 метр квадрат жойи асфальт қоплама билан, 6000 метр квадрат жойи бетон қоплама билан текисланиб чиқилди. Шунингдек, 64 метр квадрат жойда чиқиндихона қурилди, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида бозор ҳудудидаги 2 та айвонга айланасига 200 метр жойга аҳолини хариди учун қулайлик яратиш мақсадида тунука қоплама билан айлантириб чиқилди.
2023-2024 йиллар даромади ҳисобидан ҳафтанинг пайшанба куни бўладиган Янгиқўрғон ҳудудида жойлашган  деҳқон бозорини таъмирлаб, қайтадан қуриш режалаштирилди. Барча қилинган ишлар "Оқдарё деҳқон бозори" МЧЖнинг ўз маблағи ҳисобидан бажарилди.
Дарҳақиқат, бугунги кунда "Оқдарё деҳқон бозори" МЧЖ ҳудудини ободонлаштириш, туманимиз халқига намунали хизмат кўрсатиш борасида бир қатор ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, бозорда йил давомида нархи арзонлаштирилган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдосининг йўлга қўйилганлиги ҳамда аҳолига намунали хизмат кўрсатилаётганлигидан халқимиз бениҳоя миннатдор бўлишмоқда. Негаки, ушбу ярмаркада кундалик рўзғор учун зарур бўлган барча маҳсулотларнинг савдоси намунали йўлга қўйилган бўлиб, нарх-навоси тегишли ташкилот мутасаддилари томонидан доимий назорат остига олинган.

Г.ТИНИБЕКОВА,

              махсус мухбиримиз.

Мавзуга оид: