"Аёллар дафтари"га кимлар киради

       Жорий йилнинг 29-31 октябр кунлари Маҳалла ва оилани қўллаб-кувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари - туман хотин-қизлар кенгаши раиси  Ф.Маликова томонидан тумандаги 1-сектор ҳудудидаги “Пичоқчи”, “Оқдарё”, “Кумушкент”, “Янгиравот-2” ҳамда 4-сектор ҳудудидаги “Лойиш”, “Авазали”, “Учтепа”, “Истиқлол” маҳаллаларида хотин-қизларни бандлигини таъминлаш борасида тарғибот-ташвиқот тадбирлари амалга оширилди. 

      Мазкур тарғибот тадбирларида хотин-қизларни қийнаб келаётган муаммолар атрофлича ўрганилди. Ўрганиш жараёнида ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёж ҳамда иштиёқи бор бўлган ишсиз  хотин-қизлар  аникланиб, "Аёллар дафтари"га киритиш буйича таклифлар берилди. Бундан ташқари улар билан тизимли, манзилли иш йўлга қўйилиши тушунтирилди ва масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.


   Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати