Ўзбекистон – 2030: Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга ошириладиган давлат дастури

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.01.2025 й. ПФ-16-сон “Ўзбекистон–2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
“Ўзбекистон–2030” стратегиясида ва Олий Мажлис палаталарининг мажлисларида белгиланган вазифаларнинг ижросини оғишмай ташкил этиш, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги Ҳадли конвенциясининг Киото протоколи ва Париж битими доирасида мамлакатнинг глобал ҳамжамият олдида олган мажбуриятларини бажаришда тармоқ ва соҳаларнинг уйғун “яшил трансформация”сини амалга ошириш, уларнинг рақобатбардошлиги ва ресурс тежамкорлигини таъминлаш, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш ҳамда аҳолининг яшаш сифатини яхшилаш ва иқтисодий ўсишнинг янги “яшил ривожланиш” моделига ўтиш мақсадида қуйидагилар белгиланди:
2025 йилда аҳолининг саломатлигини яхшилаш, экологик турмуш тарзини шакллантириш ва инсон салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шарт-шароитларни яратиш борасида:
✅ “Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилади
Мақсад: аҳолининг кундалик ҳаётига экологик тамойилларни сингдириш орқали мамлакатимизда “Экофаол фуқаро” ҳаёт тарзини кенг тарғиб қилиш.
Унинг асосий тамойиллари этиб қуйидагилар белгиланган:
Аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи, хусусан тиббий маданиятни ошириш, соғлом овқатланиш, кунлик юриш ва югуришни тарғиб қилиш;
“Яшил транспортда”, шу жумладан, велосипедда ҳаракатланишни рағбатлантириш;
Пластик маҳсулотлардан фойдаланишни камайтириш;
Озиқ-овқат исрофгарчилигининг олдини олиш;
Сув, газ ва электр энергияси ресурсларидан оқилона фойдаланиш;
Чиқиндиларни турларига қараб саралашни йўлга қўйиш.
✅ Тиббиётнинг бирламчи бўғинида босқичма-босқич трансформация амалга оширилади:
Оилавий поликлиникалар, оилавий шифокорлик пунктлари ва маҳалла тиббиёт пунктларида аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатишнинг самарали тизими жорий этилади;
Кўп тармоқли марказий поликлиникалар фаолияти марказий шифохоналарнинг маслаҳат-диагностика поликлиникаси сифатида йўлга қўйилади;
Марказлашган лабораториялар ташкил этилади;
Шифокор қабулига навбат тўлиқ электрон шаклга ўтказилади;
Давлат томонидан санитария-гигиена нормаларига риоя этилиши устидан назорат кучайтирилади;
Стоматология хизмати аутсорсинг асосида хусусий секторга берилади;
Тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва меҳнат самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари ишлаб чиқилади;
Самарадорликка эришган ходимларнинг ойлик маошларига қўшимча устама жорий этилади;
Вилоят даражасидаги ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатувчи тиббиёт муассасалари зарур ўрин-жойларни (койка) яратган ҳолда бошқарув, молия ва ташкилий жиҳатдан замонавий кўп тармоқли клиникалар шаклида қайта ташкил этилади.
✅ Таълим ва инсон салоҳиятини ривожлантириш:
2025/2026 ўқув йилидан:
Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети – экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши каби таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича етакчи олий таълим ташкилоти сифатида белгиланди;
Университетда “циркуляр иқтисодиёт” таълим йўналишида кадрлар тайёрлаш амалий йўлга қўйилди;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида университетга бириктириладиган “яшил техникумлар” фаолияти йўлга қўйилди;
Табиий фанлар, муҳандислик-техника, иқтисодиёт ва молия йўналишларидаги давлат олий таълим ташкилотларида “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва яшил ривожланиш” фанлари ва ўқув дастурлари киритилди.
✅ Соғлом турмуш тарзи тарғиботи:
2025 йил 1 мартга қадар — тўғри овқатланиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишнинг инсон саломатлигига фойдасини тарғиб қилишни кучайтириш дастури ишлаб чиқилди.
Б.Х. Полванов
Жиноят ишлари бўйича Оқдарё туман судининг раиси

ЯНГИЛАНГАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИ
- 04 апр, 12:27

Суд ва ҳаёт
- 31 мар, 15:18

Суд ва ҳаёт
- 31 мар, 15:10

Инсон ва қонун
- 25 мар, 15:21