ЎЗБЕКИСТОН РАҚАМЛАРДА

Ўзбекистон аҳоли сони бўйича дунёда 43-ўринда; Марказий Осиёда эса 1-ўринда туради.
     Территорияси бўйича дунёда 56-ўринни эгаллайди.
     Аҳоли сони 2021 йил сентябрда 35 млн. кишига етган.
     Аҳолининг ИҚ даражаси 88 ни ташкил этади.
     Умумий ташқи қарзи (январь/2021) 33,8 млрд. доллар.
     Аҳоли бир суткада 8000 тонна картошка ейди ва 500 тоннаси исроф бўлади.
     Тошкентда 2.71 млн.  киши истиқомат қилади.
     2021 йилнинг илк уч ойида пойтахтда 13.3 минг чақалоқ дунёга келган.
     2021 йил январ-март ойларида Ўзбекистонда янги ташкил этилган корхоналар сони фермер ва деҳқон хўжаликларини ҳисобга олмаганда 27 709 тани ташкил этган. Йиллар кесимида илк уч ойида янги ташкил этилган корхоналар сони:
2018 йил - 15 495; 2019 йил - 31 593; 2020 йил - 24 084; 2021 йил - 27 709.
2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра юртимиздаги автомобиллар сони:
-   "Нексия 1,2,3" - 637 547 дона;
-   "Дамас" - 429 404 дона;
-   "Матиз" - 288 685 дона;
-   "Ласетти" - 282 929 дона;
-   "Кобальт" - 267 948 дона.
Мамлакатда чекувчилар сони 2,8 млн.
2021 йили ўлкада 12,4 млрд дона сигарет маҳсулотлари сотилган.
2022 йилги "Ҳузур" тақвимидан олинди.