Арпа қишлоғидаги ҳоли хароб кўча

Кейинги йилларда туманимизда ички йўлларни ҳам таъмирлашга алоҳида эътибор берилаяпти. Бу борада бирмунча ибратли тадбирлар амалга оширилганлигини эътироф этиш лозим. 
Бироқ шундай кўчалар ҳам борки, аҳолининг ўтиб-қайтиши учун анча қийинчилик туғдирмоқда. Ана шундай кўчалардан бири "Турон" маҳалласининг Арпа қишлоғи ҳудудида эканлигини билиш қийин эмас. Неча йилдирки, кўчанинг обод бўлиши учун ҳеч ким ҳаракат қилмаяпти. Айниқса қиш ва баҳор ойларида кўчадан пиёдалар тугул, автомашиналарнинг ҳам юриши мураккаблашади. Қачонгача бу аҳвол давом этади? Кўча қачон таъмирланади? Аҳолини шу савол қизиқтирмоқда. Бу саволга жавоб берадиган масъуллар борми?
Мавзуга оид:
Қарорлар

Қарорлар

  • 23 ноя, 15:07