Президент мактабларига қанча ўқувчи қабул қилинади?

- Президент мактабларига 2021-2022 ўқув йилида қанча ўқувчи қабул қилиш режалаштирилган?
- Жорий ўқув йилида республика бўйича жами 1632 нафар, шу жумладан, Тошкент шаҳри, Наманган вилояти, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятидаги Президент мактабларида 5-синф учун 24 нафар, 6-синф учун 24 нафардан жами 192 нафар, янгидан ташкил қилинаётган Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё, Жиззах, Навоий, Фарғона, Тошкент, Самарқанд вилоятларидаги Президент мактабларига 5-синфдан 10-синфгача ўқувчилар ҳар бир синфда 24 нафардан жами 1440 нафар ўқувчи қабул қилиниши режалаштирилган. Жумладан, Самарқанд вилоятида 5-10-синф учун 144 нафар ўқувчи қабул қилинади.
- Президент мактабларида имтиҳон жараёнлари қайси тилда бўлади?
- Президент мактабларида кириш имтиҳонлари талабгорларнинг хоҳишига кўра ўзбек, инглиз ёки қорақалпоқ тилида бўлади.
- Президент мактабларида ўқувчилар бошқа мактаблардаги каби давлат таълим стандарти асосида ўқитиладими?
- Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги 526-сон қарори билан тасдиқланган “Президент мактаблари тўғрисидаги Низом”нинг 4-боб, 14-бандига мувофиқ, Президент мактабларида таълим жараёни умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари ҳисобга олинган ҳолда, Кембридж университетининг Cambridge Assessment ташкилоти билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ҳамда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги томонидан тасдиқланадиган ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ амалга оширилади.
- Президент мактаби ўқувчилари ётоқхона билан таъминланадими?
- Президент мактабларида ўқувчиларнинг барчаси ётоқхона билан таъминланади, ўқувчилар ҳафтанинг душанбадан жума кунигача мактаб ҳудудида қолиб таълим олишади.
- Президент мактабларига кириш учун қандай ҳужжатлар талаб этилади?
- Президент мактабларига кириш учун талаб этиладиган ҳужжатлар қуйидагилар:
* туғилганлик тўғрисида гувоҳнома нусхаси;
* белгиланган шаклдаги маълумотнома (талабгор ўқиётган мактаб директори томонидан тасдиқланган нусхаси);
* 3х4 ўлчамдаги расм (охирги 2 ой давомида туширилган);
* баҳолар табелининг нусхаси (2020/2021 ўқув йили натижасига кўра, мактаб директори томонидан тасдиқланган);
* талабгор ҳамда унинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар фуқаролик паспорти маълумотлари (телефон рақами, электрон почта манзили).
- Президент мактабларига ҳужжат топширганда қандай ҳолатларда рад этилиши мумкин?
- Президент мактабларига топширилган ҳужжатлар рад этилади, қачонки талабгор...
* белгиланган муддатлардан кейин саралаш танловида иштирок этиш хоҳишини билдирса;
* ўқув йили натижасига кўра мазкур тартибда кўрсатилган фанларни аъло баҳоларга тугатмаган бўлса;
* таълим олаётган мактабнинг ҳудудий мансублиги Президент мактабининг ҳудудий мансублигига мос келмаганда;
* ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда;
* тақдим этилган ҳужжатларни ёзувлар, муҳрдаги ёзувлар сифатсиз ҳолда нусхаланган бўлса;
* чет эл фуқароси бўлса;
* умумтаълим муассасаларининг тегишли синфларида ўқишни тўлиқ тамомлаган ва Президент мактабида худди шундай синфида такроран ўқиш истагида бўлса.
- Президент мактабларига ҳужжат топшириш учун қандай талаблар мавжуд?
- Президент мактабларига ҳужжатларни топшириш учун номзодларга қўйиладиган талаблар қуйидагича:
  • Аъло баҳолар. Президент мактабларига ҳужжатларни топшириш учун талабгорлар жадвалда келтирилган STEAM фанларидан 2020-2021 ўқув йилини аъло баҳоларга тугатган бўлиши шарт.
Т/рФанлар4-синф5-синф6-синф7-синф8-синф9-синф
1.       

Математика

+++


2.       Алгебра


+++
3.       Геометрия


+++
4.       Информатика ва ахборот технологиялари
+++++
5.       Физика

++++
6.       Кимё


+++
7.       Биология (Табиатшунослик)+++++

+

  • Ҳудудий мансублик. Талабгор ўқиётган мактаб Президент мактаби жойлашган ҳудудга мансуб бўлиши лозим.
  • Ўқув жараёни. СТЕАМ математика, физика, кимё, биология ва компьютер таълими инглиз тилида олиб борилади.
  • Мактаб-Интернат. Талабгор Президент мактабига қабул қилинган тақдирда, унинг ота-онаси (қонуний вакиллари) ўқувчининг Президент мактабларида 5 кун давомида интернат шаклида таълим олишига розилик билдириши талаб этилади.
Саволларга Давлат тест маркази Самарқанд вилоят бўлими бошлиғи Воҳид Сирлибоев жавоб берди.
Мавзуга оид: