Инсон ва қонун ҚИНҒИР ИШНИНГ ҚИЙИҒИ...

Бундан ташқари, судланувчи М.Тохиров "AGRO INNOVATION MAХSULOTLARI" маъсулияти чекланган жамиятнинг 1.053.174,0 минг сўмлик товарларини нақд пулга сотиб юбориб, савдодан тушган нақд пул маблағларини банк кассасига топширмасдан назорат касса машинасидан ўтказмасдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.02.2003 йилдаги 75-сонли ва 17.11.2011 йилдаги 306-сонли Қарорлари талабларига риоя қилинмасдан пул маблағларини банкдан ташқари ноқонуний айланмасига йўл қўйиб, савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини жуда кўп миқдорда бузган.
Судланувчи Тохиров Мирзоҳид, Ўзбекис-тон Республикаси ЖК 184-моддасининг 3-қисми ва 189-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59,61-моддаларига асосан тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан ўташлик учун узил-кесил 3 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Ж.Худойбердиев,
туман прокурори ёрдамчиси,
3-даражали юрист.
Мавзуга оид:

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00