КУЗГИ ШУДГОРЛАШ ИШЛАРИ СИФАТЛИ АМАЛГА ОШИРИЛДИ

Кузги шудгор муддатини тўғри белгилаш катта аҳамиятга эга.  Оптимал муддатларда ҳайдалган ер суғорма деҳқончилик учун муҳим бўлган тупроқдаги нам захирасини  яхши сақлашга, ёғин сочиндан унумли фойдаланишга имкон беради.
Кузги шудгорда тупроқ яхши уваланади, кесак кўчмайди. Шудгорлаш сифати, шудгор чуқурлиги, тупроқнинг яхши увоқланганлиги, шудгор сатҳининг текислиги катта аҳамиятга эга бўлиб, ҳосилдорликнинг юқори бўлишини таъминлайди.
Самарқанд вилоят ҳокимлигининг жорий йил сентябрдаги вилоят туманларида 2022 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларидан бўшаган майдонларни кузги шудгорлаш режа графигига асосан, туманда жами шудгорланадиган ер майдони 9400 гектар режалаштирилган бўлиб, мазкур муҳим агротехник тадбирларни белгиланган муддатларда ва сифатли бажариш учун жами 34 та ҳайдов тракторлари жалб этилган бўлиб, шундан 13 таси юқори унумли ва 21 таси   оддий ҳайдов тракторларини ташкил этади.
Шудгорлаш режа графигига асосан туманда бир кунда 303 гектар ер майдонларини шудгорлш режалаштирилган. Бу ўз нав-батида бир дона ҳайдов тракторига бир кунда 8,9 гектар ер майдонини шудгорлаш лозимлигини англатади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Самар-қанд вилоят туман бўлими томонидан ушбу муҳим агротехник тадбирни ўз муддатида ва сифатли ўтказилиши устидан доимий назорат ўрнатилган. Бугунги кунда туманда жами 9400 гектар ер майдонларида шудгорлаш ишлари амалга оширилди. 

Баҳодир СУЯРОВ,

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

 Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси туман бўлими инспектори.