Китоб совға қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 15 январдаги “Китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва аҳоли ўртасида китоб ўқишга қизиқишини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 9-сон қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 13-17 апрел кунлари Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий университитетида “Китобхонлик ҳафталиги” ўтказилиши режалаштирилган. Шу муносабат билан мамлакатимизнинг барча шаҳар ва туманларида китобхонлик ҳафталиги доирасида “Китоб совға қиламан” акцияси ўтказилмоқда. 
         Ана шундай тадбирлардан бири бугун Лойиш марказидаги Ахборот-кутубхона марказида ҳам ташкил этилди. Тадбирда иштирок этган “Оқдарё овози” газетаси бош муҳаррири Йўлчи Муҳаммадиев сўзга чиқиб ҳафталик доирасида ўтказилаётган китобхонликни тарғиб қилишга бағишланган бундай акциялар катта аҳамиятга эга эканлигини, қайси ёш бўлишидан қатъий назар ҳар бир киши китоб мутолаа қилиши ҳақида тўхталиб, зиё масканига ўзининг қаламига мансуб ва шогирдларининг 100 тадан ортиқ китобини совға қилди. Шундан сўнг сўзга чиққанлар ҳам китоб энг яхши дўст эканлигини, кутубхонага имкон борича ҳар бир киши кўпроқ китоб совға қилиш лозимлигини таъкидладилар. Бир гуруҳ тумандошларимиз ташаббус билан бир қанча китобларни совға қилишди. Тадбирда Лойишдаги “4 мўжиза” таълим муассасасининг бошланғич синф ўқувчилари томонидан янграган Она Ватан, табиат ва китоб ҳақидаги шеърлари тўпланганлар томонидан илиқ кутиб олинди. Мухбиримиз билан суҳбатда шу билим масканининг бошланғич синф ўқитувчиси, Халқ таълими аълочиси Ойша Омонова ўтказилган тадбир ҳақида ўз-фикрларини билдирди.
         Ўтказилган тадбир барчада катта таасссурот қолдирди.