Қалбаки ақш доллари муомалага киритилишининг олди олинди

Самарқанд вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари қалбаки купюраларни муомалага киритилишини олдини олиш мақсадида Булунғур туманида жойлашган “Юқори нуқта” ЙПХ постида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбирда “Самарқанд-Тошкент” йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган фуқаро Х.Б. бошқарувидаги “ISUZU” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Фуқаро Х.Б.нинг ёнидан қалбакилаштирилганликда гумон қилинган,  яъни айрим купюраларнинг серия рақами бир хил бўлган 29 900 АҚШ доллари борлиги аниқланиб, ушбу ҳолатга ойдинлик киритилгунга қадар қалбаки пуллар ашёвий далил сифатида вақтинча сақловга олинган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.