ГАЗЕТАЛАР МАНГУ ЯШАЙДИ, ЖАНОБЛАР!

Суҳбат давомида унинг иштирокчилари, айниқса ўзининг дадил ва аниқ таклифлари билан барчани ҳурматини қозонган Чори Латипов нафақат ўзи раҳбарлик қилаётган газета таҳририятининг, балки мамлакатимиздаги барча босма нашрлар ходимларининг фикрини кўтариб чиқди десак бўлади. Унинг фикрича оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш борасида айни пайтда ло-йиҳаси муҳокама қилинаётган Президент Фармонида журна- листларни қўллаб-қувватлаш, уларга тегишли имтиёз бериш ҳақида жиддийроқ моддалар йўқ экан. Ваҳоланки, қарийб 25 йилдан буён матбуотни қўллаб-қувватлаш бўйича бирорта фармон, қарор ва қонунлар қабул қилинган эмас. Кўрсатув давомида айрим ёш иштирокчиларнинг бугун газета ҳеч кимга керак эмас, ижтимоий тармоқларнинг ўзи етарли, деган фикрлари қатнашчиларнинг жиддий эътирозларига сабаб бўлди. Бу жиддий мавзу бўлганлиги учун кўрсатувни етарли тажрибага эга бўлган бирорта журналист олиб борганида мақсадга мувофиқ бўларди. Чунки кўрсатувни олиб бораётган аёл сўзлаётган иштирокчиларнинг гапини бўлиб қўйиб, ёки бўлмаса "ўзи донолик қилиб" гапираётган иштирокчининг сўзини охиригача эшитмасдан бошқа бир кишига навбат бераётганлиги эътирозли ҳолатлардан биридир. Иккинчидан бундай давра суҳбатига Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетидан ва Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида фаолият кўрсатаётган ўқитувчиларни ҳам таклиф қилиш лозим эмасмиди? Бундан ташқари Тошкент кўчаларидан бир неча ёш ва фахрийлардан интервью шошма-шошарлик билан олинганлиги шундоққина кўриниб турибди. Асримизнинг бошларида жадид боболаримиз Беҳбудий, Авлоний ва Абдулла Қодирийлар газеталарнинг ўрни ҳақида алоҳида фикр билдиришган. Ҳатто ўзларининг ҳисобидан газета ташкил қилиб халққа текин тарқатишганлигини яхши биламиз. Лекин, бугунги кунга келиб айрим ижтимоий тармоққа муккасидан кетган фуқароларимизнинг бизга газета керак эмас, дея жар солишларига ҳайрон қоласан киши. Ваҳоланки, жаҳонда энг ривожланган давлатлар ҳисобланган АҚШ, Япония, Хитой, Франция, Англия ва бошқа етакчи мамлакатларда ҳам адади 1 миллиондан ортиқ чоп этилаётган газеталар ҳам бор. Бу мамлакатларда аҳоли ҳам ижтимоий тармоқни кузатади, ҳам газетани қизиқиб ўқийди. Бизда эса мажбурий обунага йўл йўқ, босма нашр бизга керак эмас, деган ёшларимиз негадир кўпайиб бораётганга ўхшайди. Ўзингиз ўйлаб кўринг, ижтимоий тармоқда босилган бирорта мақолангизни бир йил, 10 йил ва 50 йилдан кейин топа оласизми? Газета ва журналларда нашр этилган мақолаларингизни эса орадан 500 йил ўтса ҳам келажак авлодларимиз ўқишлари турган гап. Шундай экан, газеталарнинг умри боқийдир. Ҳар қандай шароитда ҳам босма нашрлар яшаб қолишига ишонамиз. Фақат бу борада давлат томонидан етарли ёрдам кўрсатилса бас!
Йўлчи МУҲАММАДИЕВ.
Мавзуга оид:

Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Президент ташрифидан сўнг
- 25 фев, 17:05

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00