Савол берган эдингиз... Транспорт воситалари қандай ҳолатларда ушлаб турилади?

Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 291-моддаси (Транспорт воситаларини ушлаб туриш ва кўрикдан ўтказиш асослари ва тартиби) га  биноан:
Транспорт воситаларини ушлаб туриш ва кўрикдан ўтказиш қонунчилик билан ваколат берилган органлар (мансабдор шахслар) томонидан ушлаб туриш сабаби бартараф этилгунга ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўрилгунга қадар амалга оширилиши мумкин, чунончи: 
а) транспорт воситаларининг ҳайдовчилари ушбу Кодекс 54-моддасининг иккинчи қисмида (транспорт воситаларининг ҳаракатланишига чекловлар бузилиши қисмида), 901-моддасида, 125-моддасининг учинчи, бешинчи ва олтинчи қисмларида, 1251-моддасининг иккинчи қисмида, 126-моддасида, 127-моддасининг иккинчи қисмида, 1286-моддасида (агар транспорт воситасининг ҳайдовчиси бўлмаса ва тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларининг бузилиши йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатланишига халақит берса), 131-моддасида, 135-моддасида (транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси, ҳайдовчиларнинг малака оширишдан ўтганлиги тўғрисидаги сертификати ёнида мавжуд бўлмаганлиги ҳоллари бундан мустасно), 136-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 137-моддасида, 194-моддасида (ички ишлар органи ходимининг транспорт воситасини тўхтатиш тўғрисидаги қонуний талабини бажармаслик қисмида) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этганда, шунингдек қонунчиликда тўғридан-тўғри назарда тутилган бошқа ҳолларда - ички ишлар органлари томонидан;
б) Қуролли Кучларнинг ва чегара қўшинларининг транспорт воситаларини бошқараётган ҳайдовчилар ва бош-қа шахслар йўл ҳаракати қоидаларини бузганда - ҳарбий автомобиль инспекциясининг мансабдор шахслари томонидан; 
в) ушбу Кодекснинг 60, 701, 78, 79, 81, 82, 84, 90, 901, 92, 94-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганда - Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органларининг мансабдор шахслари томонидан; 
в1) ушбу Кодекснинг 78-моддасида, 79-моддасида (ўрмон фонди ерларига оид қисмида), 84-моддасида (ўрмон фонди ерларига оид қисмида), 90-моддасининг биринчи қисмида (ўрмон фонди ерларига оид қисмида) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганда - Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси органларининг мансабдор шахслари томонидан;
г) ушбу Кодекснинг 901, 198, 227 - 22727-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганда - Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг мансабдор шахслари томонидан;
д) ушбу Кодекснинг 164, 166, 167, 168, 172, 173, 176, 1861-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганда - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва унинг жойлардаги бўлинмаларининг мансабдор шахслари томонидан;
е) ушбу Кодекснинг 1961, 1962, 224-моддаларида, 2241-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 2242-моддасида, 225-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 22721-моддасининг биринчи қисмида, 22723-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганда - чегара қўшинларининг мансабдор шахслари томонидан;
ж) ушбу Кодекс 2101-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганда - ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаларининг мансабдор шахслари томонидан;
з) ушбу Кодекснинг 119 ва 132-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганда - Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Кичик ҳажмли кемалар инспекциясининг мансабдор шахслари томонидан.
Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши муносабати билан тегишли ҳудудларда ёки объектларда чекловчи тадбирлар (карантин) жорий этилган шароитларда транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан ушбу Кодекс 54-моддасининг иккинчи қисмида (транспорт воситаларининг ҳаракатланишига чекловлар бузилиши қисмида) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганда, транспорт воситаларини ушлаб туриш ички ишлар органлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўрилгунига қадар амалга оширилади.
Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима солиш ҳақида қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш кун ичида жарима тўланмаган тақдирда, транспорт воситаси жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган ваколатли орган раҳбарининг ёзма кўрсатмасига биноан жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар ушлаб турилади.
Қонунчилик бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини (Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ва чегара қўшинларининг транспорт воситаларидан ташқари) сақлаб туриш жойларига олиб бориш, жойлаштириш ва сақлаш тартиби Ўзбекис-тон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
М.РУЗИЕВ, 
З.ТЎРАЕВ,
Жиноят ишлари бўйича 
Самарқанд шаҳар судининг судьялари.