САВОЛ БЕРИНГ, ЖАВОБ БЕРАМИЗ

- "Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонун мавжуд.
Унга кўра, журналист - Ўзбекистон Республикасининг ёки хорижий давлатнинг оммавий ахборот воситаларида хизмат қиладиган ёхуд уларда шартнома асосида ишлайдиган ва маълум мавзудаги ахборотни тўплаш, таҳлил этиш ҳамда тарқатиш билан шуғулланувчи шахсдир.
Журналист журналистик фаолиятини амалга ошириш чоғида шахс дахлсизлиги кафолатидан фойдаланади.
Танқидий материаллар эълон қилинганлиги учун журналистни таъқиб қилишга йўл қўйилмайди.
Журналистнинг ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қиммати қонун билан қўриқланади.
Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мансабдор шахсларига журналистга тазйиқ ўтказганлик, унинг журналистлик фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик белгиланган.
Шавкат ҚУРБОНОВ,
ҳуқуқшунос.
Мавзуга оид:

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00