Фермер хўжалиги пахта топшириш шартномавий режасини ортиғи билан бажарди!

Туманнинг "Гулистон" МТП ҳудудидаги "ISKANDAR-QORABOEV" фермер хўжалиги пахтачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари орасида биринчилардан бўлиб давлатга пахта хом-ашёси топшириш шартномавий режасини ортиғи билан бажарди.
Шу муносабат билан фермер хўжалиги рахбари Амин Искандаровни ҳамда ушбу улкан хирмонни бунёд этишда хизмат қилган фермер хўжалиги аъзоларини Оқдарё туман ҳокимлиги, туман фермерлар Кенгаши, туман қишлоқ хўжалиги бўлими туманимиз пахта хирмонига қўшган муносиб хиссаси учун муборакбод этади.
Ҳозирги вақтда пахта топшириш шартномавий режасини бажарган фермер хўжаликлари сони 5 нафарга етди.
Туманимизда пахта терими давом этмоқда!