ЙЎЛ ЁҚАСИДАГИ ЧИҚИНДИХОНА

Очиғини айтиш керакки, бундай ачинарли манзараларни туманимиз маҳаллаларида ҳам яққол кўриш мумкин. Бунга мисоллар бисёр. Масалан, Мавлум қишлоғидан ўтиб Ойтамғали қишлоғига бораверишдаги йўл ёқасида чиқинди уюмларига дуч келасиз. Ахир бу йўлдан кунига қанчадан-қанча автомашиналар, йўловчилар қатнашади. Шундоққина йўл ва ариқ ёқаларига ташланаётган чиқиндилар ачинарли манзара касб этган. Бу ҳудуд эгаси бўлган маҳаллалар раислари нима учундир бу чиқиндихонани бартараф этиш ҳақида ўйлаб кўришмаганга ўхшайди. Қачонгача бу аҳвол давом этади? Бу борада мутасаддилар ўзларига тегишли хулоса чиқаришиб, аҳволни яхшилайдилар деган умиддамиз.
Суратларни С.Ибрагимов олган.
Мавзуга оид:

МИЁНКОЛНИНГ СЎЛИМ МАСКАНИ
- 30 сен, 14:08

Тозалик-ободончилик
- 02 апр, 11:34

Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02

Қишлоқ маданияти - муҳим масала
- 11 мар, 15:36

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10