Долзарб мавзу КОРОНАВИРУСДАН ЎЗИНГИЗНИ АСРАНГ!

Барча инфекцион касалликлар муайян кўп омилли қонуниятлар асосида тарқалади. Ҳар бир юқумли касалликнинг эпидемик жараёни жадаллиги касаллик қўзғатувчисининг хоссалари ва инфекция манбаи,  ташқи муҳит хоссалари ва қўзғатувчисининг ўтиши шароитлари инфекция тарқалаётган таъсирчан контингент хусусиятлари билан белгиланади. 
Эпидемик жараён ёки процесс мавжуд бўлиши ёки давом этиши эпидемиоло- гиянинг 3 та қонуниятига боғлиқ:
1-қонуният - касаллик манбасининг мавжудлиги;
2-қонуният - қўзғатувчининг юқиш йуллари;
3-қонуният - инфекцияга берилувчан иммунитети паст булган инсон.
Эпидемик жараённи тўхтатиб эпидемиологик барқарорликни таъминлаш учун 3 та қонуниятни назарда тутган ҳолда профилактик чора-тадбирлар амалга оширилиши  керак: 
1.  Коронавирус билан касалланган ёки гумон қилинган шахсни 14 кунлик муддатда бошқалардан ажратиш; 
-    Коронавирус касаллиги белгиси бор инсон ўз ҳаракати билан ўзини бошқалардан ажратиши шарт.
2.  Коронавируснинг тарқалиши ҳаво-томчи йўл, қандай қилса ҳаво-томчи йул билан юқишни тўхтатиш мумкин. 
-    Бемор одам гапирганда, йуталганда ва акса урганда ҳавога ва ҳаво орқали предмет - жиҳоз (инсон ҳаёти омилларига қўзғатувчининг тушиши ва мулоқот сабабли касаллик соғлом одамга юқиши)
-    Ниқоб тақиш, қўл бериб ёки ўпишиб кўришмаслик, қўлларни ва кўп мулоқотда бўладиган предметларни (телефон, пул ва бошқ.) даврий равишда ювиб зарарсизлаб туриш, аҳоли гавжум жойга бормасликка ҳаракат қилиш, ижтимоий масофани сақлаш, тез-тез тоза хавода сайр қилиш, даврий равишда физкультура ва спорт билан шуғулланиш, бир хил вақтларда тўғри ва рационал овқатланиш ҳамда бир хил белгиланган вақтда ухлаш, тушкун ҳолатга тушмаслик ва касалликдан қўрқмаслик.
3.  Вирус ҳали янги бўлгани учун, одамларда унга нисбатан иммун ҳимоя ҳосил бўлмаган, яъни одамлар унга таъсирчан. Инфекция ўчоғи ва қўзғатувчининг ўтиши учун қулай шароит мавжуд бўлганда эпидемия жадаллиги жамоавий иммунитет даражаси билан тартибга солинади. 
Жамоавий иммунитет бу - касал бўлганлар ва эмланганлар хисобига иммунитет шаклланган аҳолининг сони. 
Эпидемия жадаллигини пасайтиришга сезиларли таъсир иммунитетли аҳоли қатлами 50 фоиздан ошгандан кейин бошланади, 60-70 фоизга етганда эса касалланиш даражаси жадаллик билан пасая бошлайди. 
Коронавирус билан касаллангандан кўра эмланиш бир неча маротаба қулай ва хавфсизроқ. 
Юқоридаги тавсияларга амал қилиб ўзингизни, оила аъзоларингиз ва яқин қариндошларингизни Коронавирусдан АСРАНГ...
Муҳиддин ШАРИПОВ,  
туман СЭО ва ЖС жамоатчилик
           билан ишлаш бўлим мудири.