ЁШЛАРГА ЭЪТИБОР - КЕЛАЖАККА ЭЪТИБОР

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 2021 йил 31 июлдаги қарори билан Ёшларга оид давлат сиёсатининг амалга оширилишини индикаторлар асосида рейтинг баҳолаш тартиби тасдиқланган эди. Бу борада туманимизда ҳам бир қатор ибратли ишлар амалга оширилди.
Туманда бугунги кунда фаолият олиб бораётган ёш раҳбарлар сони 66 нафарни ташкил этади. Ёшларга оид ҳудудий дастурларнинг ижро ҳолати биринчи чорак якуни билан 39 фоизга бажарилди. Профилактик рўйхатда турувчи ёшлар сони 167 нафардан иборат. Охирги 5 йилда жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёшлар 3 нафар бўлиб, ушбу ёшлар билан доимий равишда профилактик суҳбатлар олиб борилиб, уларнинг бандлиги таъминланди. 
Ёшлар саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида 5332 нафар ёшлар тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрик натижасида 421 нафар ёшларда ортиқча вазн мавжудлиги аниқланган бўлиб, шундан 257 нафар ёшлар ортиқча вазндан халос этилди. 311 нафар ёшларда эса юқумли касаллик аниқланди. Бугунги кунга қадар уларнинг 254 нафари даволанди. 2 нафар етим болалар ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар уйларига жойлаштирилди. 2 нафар Меҳрибонлик уйлари битирувчилари ижтимоий уйга жойлаштирилди. Туманда кўзи ожизлар учун 1 та кутубхона ташкил этилган бўлиб, фаолияти йўлга қўйилган.
Туман миқёсида 1125 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари спорт тўгаракларига имтиёз асосида жалб қилинган бўлса, бугунги кунга қадар 25 нафар имконияти чекланган ёшлар тиббий-ижтимоий реабилитация қилинди. 
Шунингдек, 754 нафар умумтаълим мактабларининг 10-11- синф ўқувчиларини меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарларга ўқитиш тизими йўлга қўйилди.
Тумандаги 47-мактабда ахборот технологиялари дарсларининг замонавий дастурлар ("Кембриж" дастурлари) асосида ўқитиш йўлга қўйилган бўлиб, 2021 йилда 4 нафар ўқувчи республика фан олимпиадасида ғолибликни қўлга киритди.
2021 йилда тумандаги умумтаълим мактабларининг 507 нафари (25 %) олий таълим муассасаларига ўқишга киришди. Ўтган давр мобайнида 576 та ёшлар учун янги иш ўринлари яратилди. 
Ёшларнинг "Бизнесга биринчи қадам" стартап ғоялари танловида 1897 нафар ёшлар иштирок этишди. Бугунги кунда туманда 946 нафар ёшлар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келишмоқда. Ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш ва истеъдодини юзага чиқариш борасида ташкил этилган тўгаракларга 4581 нафар ёшлар қамраб олинди.
Ёшлар иштирокида фестиваллар, кўрик-танловлар ва форумлар ташкил этилган бўлиб, унда 9812 нафар ёшлар иштирок этишди. 
Бугунги кунда туманимиз ёшларини спортга жаб қилиш мақсадида 11 та мини-футбол, 6 та бадминтон, 2 та стритбол, 38 та Wоркоут майдончалари ҳамда велоспорт, юриш ва югуриш йўлакчалари мавжуд бўлиб, 12195 нафар ёшлар спорт билан қамраб олинди.
2022 йилнинг ўтган даврида сектор раҳбарларининг ёшлар билан бўлган учрашуви 49 маротаба ўтказилган бўлиб, унда 258 нафар ёшларнинг муаммолари ҳал этилди.
Маъруфхон МУСАЕВ,
                      Ёшлар Ишлари агентлиги 
туман бўлими раҳбари.