Ветеринар маслаҳати

БУ КАСАЛЛИКЛАРДАН ЭҲТИЁТ БўЛИНГ!

Туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан 2020 йил ноябрь- декабрь ойлари давомида чорва фермер хўжаликлар, аҳоли ва ёрдамчи 

хўжаликлар ҳисобидаги  қишлоқ хўжалик ҳайвонлари ва паррандаларни мажбурий равишда ўта хавфли юқумли касалликларни олдини олиш мақсадида профилактик чора-тадбирлар ва  қишлоқ хўжалик ҳайвонларини, паррандаларни ҳамда асалари  қутиларини  қайта рўйхатга олиш ишлари ўтказилмоқда.

Шу  жумладан,  қишлоқ хўжалик ҳайвонларини оқсил,  қорасон, лептоспероз ва куйдирги касалликларига, итларни  қутуриш касаллигига  қарши эмлаш ва паррандаларда учрайдиган нюкасл касаллиги юқумли касаллик бўлгани учун, касалликни олдини олиш мақсадида эмлаш ишлари олиб борилмоқда. 

Ҳозирги кунда ҳар биримиз ҳаётимиз давомида  қишлоқ хўжалик ҳайвонлари билан доимо мулоқотда бўлганлигимиз сабабли юқоридаги ўта хавфли юқумли касалликлар ҳайвонлардан одамларга тўғридан тўғри 

юқади. 

Мисол учун “куйдирги” касаллиги ўткир кечувчи ўта хавфли юқумли касаллик ҳисобланади. У билан барча турдаги  қишлоқ хўжалик ҳайвонлари касалланади. У одамларга касалланган ҳайвонлар билан бўлган  муносабат  жараёнида юқади. 

“ Қутуриш” касаллиги ўткир кечадиган юқумли вирус касаллиги бўлиб марказий асаб тизимининг оғир шикастланиши билан намоён бўладиган ва ўлим билан ниҳоясига етадиган касалликдир. Бу касаллик билан ҳамма турдаги ёввойи ва уй ҳайвонлари ҳамда одамлар касалланади.  Қутуриш касаллиги билан одамлар касал ҳайвон билан муносабат оқибатида юқади. Туман ҳудудида 2020 йил шу кунга  қадар итлардан тан  жароҳат олганлар сони 285 нафар кишини ташкил этган бўлса, уларнинг 143 нафарини ёш болалар ташкил этади.  

Шунинг учун ҳозирги кунда эмлаш чора-тадбирлари ўтказилаётганини эътиборга олиб ҳудудингиздаги ветеринария врачларига  қарамоғингиздаги барча турдаги  қишлоқ хўжалик ҳайвонлари ва паррандаларда учрайдиган ўта хавфли юқумли касалликларнинг олдини олиш 

мақсадида эмлатиш учун зудлик билан мурожаат  қилишларингиз сўралади.

Ф. ЭРГАШЕВ,

туман ветеринария ва чорвачиликни 

ривожлантириш бўлими бошлиғи.