ИҚЛИМ ЎЗГАРИШЛАРИ: ИНСОНИЯТ ТАҚДИРИ ЙЎЛИДАГИ ҲАМЖИҲАТ САЪЙ-ҲАРАКАТЛАР

Қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрида "Келажакка сармоя киритиш" шиори остида ўтказилган "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" биринчи иқлим Саммити минтақалар ўртасидаги иқтисодий алоқаларда янги даврни бошлаб берганлиги билан аҳaмиятлидир.
Бугунги кунда инсоният олдида турган энг катта муаммолардан бири - иқлим ўзгаришлари ҳисобланади. Бу муаммо табиий муҳитга, иқтисодиётга, инсон саломатлиги ва ҳаётига бевосита таъсир қилмоқда. Оролнинг қуриши, чўлланиш жараёнлари, глобал исиш оқибатида юзага келаётган табиий офатлар - буларнинг барчаси бу муаммонинг реал кўринишларидир.
Жорий йилда ўтказилган "Иқлим ўзгаришлари" халқаро саммити ана шундай мураккаб ва долзарб масалаларни муҳокама этиш учун муҳим платформалардан бири бўлди. Саммитда дунё давлатлари раҳбарлари, нуфузли халқаро ташкилотлар ва эколог-олимлар иштирок этиб, иқлим муаммоларига қарши биргаликда курашиш, сабаблар ва оқибатлар бўйича фикр алмашдилар. Форумда иштирок этган давлат раҳбарлари минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар. Бу ҳамкорлик минтақада тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни сақлашга хизмат қилади. Самарқандда ўтказилган мазкур форум Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини оширишга ва иқлим ўзгаришига қарши курашишдаги саъй-ҳаракатларини янада кучайтиришга хизмат қилди.
Ушбу анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ билан чиқиб, иқлим ўзгаришларининг Марказий Осиё минтақасига таъсири ва бу борадаги миллий ҳамда минтақавий саъй-ҳаракатлар хусусида атрофлича маълумот берди. Давлат раҳбари ўз маърузасида Орол фожиаси, чўлланиш жараёнлари, сув ресурсларининг танқислиги каби масалаларни атрофлича ёритар экан, бу муаммоларни енгиш йўлида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, яшил энергетикага ўтиш, агросаноат соҳасини модернизация қилиш ва иқлим ўзгаришларига мослашиш борасида амалий ташаббусларни илгари сурди. Айниқса, Президентимизнинг "Биз иқлим муаммосини келажак авлодлар олдидаги масъулият деб биламиз", деган сўзлари анжуман иштирокчилари томонидан катта қизиқиш ва эътироф билан қарши олинди. Анжуман доирасида Европа Иттифоқи ва бошқа ривожланган давлатлар раҳбарлари ҳам иқлимга таъсир этувчи манбаларни қисқартириш, иқтисодиётни карбон нейтрал ҳолатга олиб келиш, камбағал давлатларга молиявий ёрдам кўрсатиш каби қатор долзарб масалаларни кўтардилар. Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарлари эса минтақадаги экологик мувозанатни сақлаш, сув ресурсларидан адолатли фойдаланиш, Оролбўйи ҳудудини тиклаш каби йўналишлардаги ҳамкорликка чақирдилар. Бу саммит инсон ва табиат, илм-фан ва сиёсат, иқтисод ва экологик барқарорлик ўртасидаги мувозанатни таъминлашга қаратилган халқаро мулоқотнинг ёрқин намунаси бўлди. Унда билдирилган фикрлар, қабул қилинган қарорлар инсоният келажаги учун муҳим қадам бўлди. Ўзбекистоннинг бундай нуфузли халқаро анжуманда фаол иштирок этиши, Президент Шавкат Мирзиёевнинг аниқ таклифларга бой нутқи мамлакатимизнинг экологик барқарорлик йўлидаги қатъий иродаси ва халқаро ҳамжамиятдаги мустаҳкам ўрнини яна бир бор тасдиқлади.
Қадимий ва ҳамиша навқирон Самар-қанд шаҳрида "Келажакка сармоя киритиш" шиори остида ўтказилган "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" биринчи иқлим Саммити минтақалар ўртасидаги иқтисодий алоқаларда янги даврни бошлаб берганлиги билан аҳaмиятлидир. Aнжуманда яшил иқтисодиётга алоҳида аҳамият бериш, она-табиатимизни асраб-аввайлаш ва келажак авлодларга уни асл ҳолича етказиш фақатгина битта ёки бир неча давлатларнинг эмас, балки она сайёрамизда яшаётган барча давлатларнинг ҳамкорликдаги долзарб вазифаси эканлиги иштирокчилар томонидан якдил тарзда, баралла таъкидланди. Бир сўз билан айтганда, Самарқанд Саммити, минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш, иқтисодий интеграцияни чуқурлаштириш ва экологик барқарорликни таъминлашга, инсонларнинг, хусусан, келажагимиз эгалари бўлмиш фарзандларимизнинг соғлом ва бахтли ҳаётини таъминлашга қаратилганлиги билан муҳим аҳамиятга эга бўлди.
2025 йил апрель ойида Самарқанд шаҳрида ўтказилган халқаро иқлим форуми муҳим сиёсий ва иқтисодий натижалар билан якунланди. Форум давомида Ўзбекистон иқлим ўзгаришига қарши курашишдаги саъй-ҳаракатларини тақдим этди ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган муҳим келишувлар имзоланди. Саммит ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, глобал ва минтақавий муаммоларга ечим топиш йўлида муҳим платформа бўлиб хизмат қилди. Унда иштирок этган давлатлар ўз позицияларини баён қилар экан, умумий манфаатлар йўлида бирлашиш заруратини яна бир бор таъкидладилар. Қабул қилинган қарорлар ва билдирилган ташаббуслар халқаро ҳамжамият олдида турган долзарб масалаларни ҳал қилишда муҳим аҳамият касб этади. Саммит натижалари, албатта, яқин истиқболда ижобий ўзгаришларга олиб келиши кутилмоқда.
З.Муҳаммадиев,
Ўзбекистон Экологик партияси туман кенгаши раиси.

Оқдарё соҳиллари ёрдамга муҳтож
- 24 фев, 09:57

Тиббиёт муассасаларида нима гап?
- 26 апр, 11:02

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Тарихга бир назар
- 21 янв, 14:22