МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ ТЎЙХОНАДА ХИЗМАТ ҚИЛИШЛАРИГА РУХСАТ БОРМИ?

Мактаб ёшидаги вояга етмаган болаларнинг тўйхоналарда хизмат қилиши мумкинми? Айнан шу савол билан ҳуқуқшунос Шавкат Қурбоновга мурожаат қилдик. Саволимизга у шундай жавоб берди:
- Вояга етмаган болаларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш қонунларимизда ман этилган. Ўзбекистон Республикасининг "Маъмурий жавобгарлик тўғрисида"ги Кодекснинг 49-моддасида мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши - энг кам иш ҳақининг икки бароваридан беш баробаригача жарима солишга сабаб бўлади. Худди шундай ҳуқуқ-бузарлик вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилган бўлса - энг кам ойлик иш ҳақининг беш баробаридан ўн баробаригача жарима солишга сабаб бўлади, дейилган.
Демак, қонун ҳужжатларимизда мактаб ўқувчиларининг тўйхоналарда хизмат қилишлари мумкин эмаслиги алоҳида таъкидланган. Нега унда, тўйхоналаримизда қонунларга амал қилинмаяпти? Нега, айбдор шахсларга нисбатан тегишли жазо қўлланилмаяпти? Буни мутасадди ташкилотлар ўрганишлари ва айбдорларга нисбатан тегишли қонуний чора кўришлари лозим эмасми?
Й.МУҲАММАДИЕВ.
Мавзуга оид:

Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00