Сессия: Участка сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар тавсия этилди

Сессия ишини Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгаши раиси – туман ҳокими Нажмиддин Сулаймонов бошқариб борди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари аъзолигига номзодларни тавсия этиш тўғрисидаги масала кўрилган тадбирда 7-Самарқанд округ сайлов комиссияси аъзоси Бегзод Ўринбоев қатнашди.
Яқинлашиб келаётган сиёсий жараёнлар мамлакатимиз ижтимоий тараққиёти тарихида муҳим ўрин тутиши, бутун халқимиз бунга пухта ҳозирлик кўраётгани таъкидланди. Ўз навбатида участка комиссияси аъзоларидан катта тажриба, билим ва масъулият талаб этилиши айтилди. Мавзу юзасидан Б.Ўринбоев сўзга чиқди.
Қизғин муҳокамалардан сўнг туман ҳудудида ташкил этилган 45 та участка сайлов комиссияси раиси, раиси ўринбосари, котиби ва аъзолигига номзодлар округ комиссиясига тавсия этилди.
Сессия ишида Жиноят ишлари бўйича Оқдарё туман суди раиси И.Дониёров, Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро суди раиси Ш.Турдиалиев, Пайариқ туманлараро иқтисодий суди раиси Б.Жўраев ҳамда туман Адлия бўлими бошлиғи Д.Ашуровларнинг 2021 йилнинг биринчи ярим йилида амалга оширган ишлар юзасидан ахборотлари эшитилди. Шунингдек, йиғилишда туман молия бўлим мудири У.Маҳманазаров туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил II чорак якунлари билан даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан ажратиладиган маблағлар тўғрисида ҳисобот берди.
Сессияда кун тартибидаги масалалар юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари депутатлар томонидан атрофлича муҳокама қилиниб, тегишли қарор лойиҳалари қабул қилинди.
Мавзуга оид: