ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ОҚДАРЁ ТУМАН КЕНГАШИГА САЙЛОВ ЎТКАЗУВЧИ ТУМАН САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ОҚДАРЁ ТУМАН 
КЕНГАШИ
ДЕПУТАТЛИГИГА НОМЗОДЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДА
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал демократик партияси, Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси ва Ўзбекистон Халқ демократик партияси туман Кенгашлари томонидан халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгаши депутатлигига номзодларни рўйхатга олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 20, 90, 91, 92 - моддаларига мувофиқ халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашига сайлов ўтказувчи Оқдарё туман сайлов комиссияси
Қ А Р О Р  Қ И Л А Д И :
1. Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгаши депутатлигига номзодлар этиб қуйидагилар иловага мувофиқ рўйхатга олинсин.
2. Оқдарё туман сайлов комиссияси котиби Д.Мовлонов халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгаши депутатлигига номзодлар рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги қарорни маҳаллий матбуотда қонунда белгиланган муддатда эълон қилинишини таъминласин.
Оқдарё туман сайлов 
        комиссияси раиси: М.Мусаев. 
2021 йил 17 январь.
Оқдарё туман сайлов комиссиясининг 17.01.2022 йилдаги №3 қарорига илова
21- Қаҳрамон сайлов округи бўйича:
Жалолов Акмал Тўлқинович - 1972 йилда туғилган. Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси Оқдарё туман Кенгаши раиси.     Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партиясидан.
Рашидов Тоҳир Абдимуродович - 1988 йилда туғилган. Туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими Ташкилий назорат ва таҳлил бўйича бош мутахассиси.     Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан.
Қудратов Шерзод Асатович -   1984 йилда туғилган. Оқдарё тумани ҳокими. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан.