ПЕНСИЯ ТИЗИМИДА ҚАНДАЙ ЎЗГАРИШЛАР БЎЛМОҚДА?

Саволларга бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман 
бўлими ходими  Элдор Хуррамов жавоб беради
- Ёшга доир пенсияга чиқиш учун фуқаролар томонидан қандай ҳужжатлар тақдим қилинади?
- "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарорларига асосан давлат пенсиясини тайинлашда фуқаролардан меҳнат дафтарчаси, меҳнат дафтарчаси бўлмаган тақдирда иш ҳақи тўғрисида маълумотнома зарур ҳолларда олий таълим муассасида ўқиганлиги тўғрисида деплом нусхаси, аёллар учун болалари туғилганлиги тўғрисида туғилганлик гувоҳнома нусхаси ёки бола парваришида бўлган даврда буйруқдан кўчирма тақдим этишлари сўралади.
- Фуқаролар давлат архиви ёки ташкилотлар томонидан 2005 йилгача ишлаган иш хақи ва стажларини олса бўладими?
- Қонуннинг 43-моддасида Меҳнат дафтарча иш стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланади, шунга асосан меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар бўлган тақдирда бор стажига мутаносиб равишда уларга  пенсия тайинланади. 
- Умумий белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига кимлар киради?
- "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 12-моддасида охирги иш жойидан катъий назар белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар:
* уруш ногиронлари ва уларга тенглаштирилган шахслар;
1941-1945 йиллардаги уруш ва бошқа урушлар даврида ҳаракатдаги армия таркибидаги ҳарбий қисмлар, штаблар ва муассасаларда хизматни ўтаганда, шунингдек Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилишда яраланиш, кантузия олиш, майибланиш ёки касалланиш натижасида ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчилар уруш ногиронларига тенглаштирилади. 
* Меҳнат шароити зарарли ва оғир ишларда тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ходимлар:
Эркаклар - иш стажи камида 25 йил бўлиб, бундан камида 12 йилу 6 ойи кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда;
Аёллар - иш стажи камида 20 йил бўлиб, бундан камида 10 йили кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда.
* Болаликдан ногирон фарзандларнинг оналари уларни саккиз ёшгача тарбиялаган бўлса, иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда, башарти аёл ўгай ўғил ва ўгай қизни улар 8 ёшга тўлгунига қадар камида 5 йил тарбиялаган бўлса, пенсия та-йинлашда улар ҳақиқий фарзандлар билан тенг равишда ҳисобга олинади.
* ногирон болалар учун ихтисослашган таълим муассасалари "Меҳрибонлик" уйлари, ҳарбий академик лицейлар, тарбия калониялари ўқтувчилари-махсус иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда;
меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органларининг қариялар, ногиронлар ва ёлғиз фуқароларига хизмат кўрсатишда бевосита банд бўлган ҳодимлари белгиланган умумий ёшни 5 йилга қисқартирган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар. 
Шунингдек,Афғонистон Демократик Республикасида хизмат вазифасини бажаришда ногиронлик гуруҳини олган фуқаролар хам уруш ногиронларига тенглаштирилади ва 55 ёшдан имтиёзли пенсия олиш хуқуқига эга бўладилар.