Тумандаги мулкчилик шаклидан қатъий назар барча корхона ва ташкилотлар раҳбарлари диққатига!
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 7-моддасига мувофиқ, мажбурий меҳнат, яъни бирон бир жазони қўллаш билан тахдид қилиш орқали (шу жумладан, меҳнат интизомини сақлаш воситаси тариқасида) иш бажаришга мажбурлаш тақиқланади.
Иш берувчи томонидан мажбурий меҳнатга жалб қилиш, белгиланган иш вақтидан ортиқча соатларда (ҳафтасига 5 кунликлар кунига 8 соатдан, 6 кунликларга эса 7 соатдан ҳафтасига 40 соатдан ошмаган ҳолда) ва дам олиш кунларида, мажбурий меҳнатга жалб қилиш қонуний тақиқланиши ушбу ҳолатда Давлат меҳнат инспекцияси инспекторлари томонидан қонун бузилишига йул қўйилганда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 51-моддасига мувофиқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорида жарима жазоси қўлланилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги "Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбир тўғрисида"ги 349-сонли Қарори 2 бандига мувофиқ "Умумхалқ ҳашари" кунлари бундан мустасно.
"Умумхалқ ҳашари" фақатгина Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжати ёки Вазирлар Маҳкамасининг Қарори билан ишлаб турган корхона ёки ташкилот ҳудудида меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик нормаларига амал қилган ҳолда бажарилиши мақсадга мувофиқ.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 октябрдаги "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4502 сонли, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 декабрдаги 971-сонли қарорларига мувофиқ, барча юридик шахслар томонидан "Ягона меҳнат миллий тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексида, 2020 йил 1 январдан бошлаб янги меҳнат шартномаларига ўзгартириш киритиш, шунингдек, уларни тугатиш, меҳнат дафтарчаларига киритилаётган ёзувларни 2020 йил 1 сентябрдан кечиктирмасдан мажбурий рўйхатдан ўтказиши белгиланган.
Юқоридаги қарорларнинг ижросини тўлиқ ва холисона таъминлаш мақсадида Сиз раҳбарлик қилаётган ташкилот томонидан "Ягона меҳнат миллий тизими"га шарт-номаларни киритилишида йўл қўйилаётган камчиликларни ўз вақтида бартараф этмаслик Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 49-моддаси, 1-қисмига асосан иш берувчига нисбатан маъмурий жаримага тортилишига сабаб булади.

Ж.АЛИЕВ,
туман Аҳоли бандлигига
кўмаклашиш маркази Давлат меҳнат хуқуқ инспектори.
Мавзуга оид:

Биз алькоголга қаршимиз
- 10 апр, 07:51

Бандлик
- 26 фев, 16:34