Бандлик
БЎШ ИШ ЎРНИНИ ЯШИРГАН
РАҲБАР ЖАРИМАГА ТОРТИЛАДИ
Аҳолини иш билан таъминлашда фақат давлат органларинигина эмас, балки жамоатчиликни, айниқса корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари, яъни иш берувчиларнинг роли катта аҳамиятга эга.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 22 декабрь куни 858-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган "Меҳнат органларига бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) мавжудлиги тўғрисида ва мўлжалланаётган ходимлар ишдан озод этилиши тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби ҳақида"ги Низомнинг 4-бандида мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ish. Mehnat uz сайти орқали ёки қоғоз шаклида бўш иш ўринлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар иш берувчининг маъмурий жойлашган ҳудуди бўйича туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига иш берувчилар ҳар ҳисобот ойининг 5-санасидан кечикмай бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) мавжудлиги ҳамда мўлжалланаётган ходимлар ишдан озод этилиши тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш шартлиги кўрсатилган. Белгиланган шаклда тақдим қилиниши лозим бўлган маълумотлар иш берувчиларда бўш иш жойлари мавжуд бўлмаган тақдирда ҳам тақдим этилиши кўрсатилган.
Афсуски, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан бўш иш жойларининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, бўшатилиши мўлжалланаётган ходимлар тўғрисидаги ахборотларни меҳнат органига ўз вақтида тақдим этмаганлиги ҳамда асосий, иш хақи юқори бўлган лавозимлар кўрсатмасдан, хизматчи лавозимларни кўрсатиш билан чегараланиб, ташкилотлар томонидан иш ўринларини яшириш ҳолатлари учрамоқда. Бунда баъзи ҳолларда мавжуд қонун талабларини билмаслиги ёки тушунмаслиги бўлса, баъзи ҳолларда таниш-билишчилик, қариндош-уруғчилик ва мансабдор шахсларнинг бошқа шахсий манфаатларини устун қўйиши, деб хулоса қилиш мумкин.
Низомнинг 6 ва 11-бандларида бўш иш жойларининг мавжудлиги тўғрисидаги ахборотни яширганлиги, шунингдек, бўшатилиши мўлжалланаётган ходимлар тўғрисидаги ахборотларни меҳнат органига ўз вақтида тақдим этмаганлиги учун иш берувчининг мансабдор шахсларига Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 229-моддаси 1-қисмига асосан энг кам иш хақининг 10 бараваридан 25 бараваригача миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 229-моддаси 2-қисмига асосан худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилгандан кейин бир йил давомида такроран содир этилганда энг кам иш ҳақининг 25 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори томонидан мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жарималар қўлланиши ёки бош-қа таъсир чораларини кўрилишидан мақсад уларга нисбатан жазо чорасини қўллаш эмас, балки меҳнат қонунчилигига барчани бир хилда амал қилинишига эришиш демакдир.
Хулоса қилиб айтганда, аҳолини иш билан таъминлашда фақат давлат органларигина эмас, балки жамиятчиликни, айниқса корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари, яъни иш берувчиларнинг роли катта аҳамиятга эга экан, бу борада бизнинг асосий мақсадимиз корхона ёки ташкилотлар раҳбарларини жаримага солиш эмас, аксинча бўш иш ўринларини аниқлаш ва уларга аҳолини ишга жойлаштиришдир. Аҳолининг иш билан банд бўлиши эса уларнинг фаровон ҳаёт кечиришига сабаб бўлишини асло унутмаслигимиз керак.
Ж.АЛИЕВ,
туман АБКМ давлат меҳнат
ҳуқуқи инспектори.

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00

Ижтимоий ҳаёт
- 27 ноя, 13:46