Биз алькоголга қаршимиз
АЛКОГОЛЬ МАҲСУЛОТЛАРИ
НОҚОНУНИЙ ИШЛАБ
ЧИҚАРИЛМАЙДИЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 23 декабрдаги 327-сон "Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни жорий этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ алкоголь
маҳсулотларини ноқонуний ишлаб чиқариш ва сотишга йўл қўймаслик юзасидан назоратни янада кучайтириш мақсадида 2010 йил 1 январдан бошлаб алкоголь
маҳсулотлари (пиводан ташқари) учун энг кам
улгуржи-сотиш ва чакана нархлар жорий этилганҚарорнинг 2-бандига мувофиқ, алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи- сотиш ва чакана нархлар қайта кўриб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 16 мартдаги 16, 2021-16-сон "Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди ва ҳзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 20 мартда 3288-сон билан рўйхатга олинди.
Ушбу қарор 2021 йил 20 мартдан кучга киради ва унга мувофиқ алкоголь маҳсулотлари (пиводан ташқари) учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар 2021 йил 20 мартдан бошлаб қуйидаги миқдорларда белгиланди:
Вино, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида 11 200; 13 200
Коньяк, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида 41 200; 49 400
Ароқ ва бошқа алкоголь маҳсулотлари, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида 28 600; 34 400
Бунда, ҳар бир сиғимдаги алкоголь маҳсулотларини энг кам улгуржи сотиш ва чакана нархлари 1литр тайёр маҳсулот учун белгиланган энг кам улгуржи сотиш ва чакана нархлардан келиб чиққан ҳолда мутаносиб равишда тўғри белгиланиши лозим.
2021 йил 20 мартдан бошлаб алкоголь маҳсулотлари юқоридаги қарорда белгиланган энг кам нархлардан паст нархларда сотилиши мумкин эмас.
Бунда, 2021 йил 20 март ҳолатига ишлаб чиқарувчи корхоналардаги ҳамда чакана савдо корхоналаридаги алкоголь маҳсулотларининг қолдиқлари ҳам 2021 йил 20 мартдан кучга кирадиган энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлардан паст бўлмаган нархларда сотилиши лозим.
Алкоголь маҳсулотларининг қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам улгуржи- сотиш ва чакана нархлардан паст нархларда сотилганлиги учун ушбу маҳсулотларни тайёрловчи (ишлаб чиқарувчи) корхоналарга ҳамда чакана савдо корхоналарига нисбатан тегишли жарималар қўлланилади, айбдор шахслар эса қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортилади.
Жумладан:
а) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октя- брдаги 239-сон қарорининг 1-иловасига мувофиқ тасдиқланган "Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 49-бандига кўра, алкоголли маҳсулотлар (пиводан ташқари) қонун ҳужжатларида белгиланган минимал улгуржи-сотишнархларидан паст нархларда сотилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда, алкоголли маҳсулотларни (пиводан ташқари) тайёрловчи корхонага нисбатан қуйидагича жарима қўлланилади:
алькоголли маҳсулотларни (пиводан ташқари) ишлаб чиқарувчи корхона томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган минимал улгуржи-сотиш нархларидан паст нархларда сотилган қийматнинг 20 фоизи миқдорида, бироқ белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг камида 200 баравари миқдорида;
жарима қўлланилгандан кейин бир йил мобайнида айнан ўша қоида бузиш такроран аниқланганда - алкоголли маҳсулотларни (пиводан ташқари) ишлаб чиқарган корхона томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган минимал улгуржи-сотиш нархларидан паст нархларда сотилган қийматнинг 50 фоизи миқдорида, бироқ белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг камида 300 баравари миқдорида.
Ушбу жарима суммаларини аниқлашда сотилган алькоголли маҳсулотлар (пиводан ташқари) қиймати қонун ҳужжатларида белгиланган минимал улгуржи-сотиш нархи бўйича ҳисоблаб чиқилади.
б) Чакана савдода алкоголь маҳсулотлари қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам чакана нархлардан паст нархларда сотилганлик ҳоллари аниқланганда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 16 мартдаги П-605-сон "Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш қоидалари бузилганлиги учун юридик шахсларга алкоголли маҳсулотлар билан савдо қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳолда, энг кам ойлик иш ҳақининг 200 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима солинади ҳамда айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортилади.
Мурод Ҳомидов,
туман ҳокимлиги молия бўлими бюджет даромадлар базасини мустаҳкамлаш ва бюджетлараро муносабатлар бўлими бошлиғи.
Бюджет қарори
- 16 янв, 18:35