Қарор ва ижро ИНСОН ФАРОВОНЛИГИ ЙЎЛИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги "Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6061-сонли, 2021 йил 8 июндаги "Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги  ПФ-6243-сонли ҳамда 2024 йил 18 январдаги "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-15-сонли Фармонларига кўра, Оқдарё туманида жами ер майдонлари хатловдан ўтказилиб,  ер ва унга боғлиқ ресурсларнинг аниқ ҳисоботини юритишда ва тумандаги мавжуд ер майдонларининг давлат рўйхатидан ўтказилиши бўйича манзилли рўйхати шакллантирилди. 
Бугунги кунда тумандаги жами ер майдони  38 963 гектарни ташкил этади. Шундан:
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонлари 34 457 га;   
Аҳоли пункти ерлари 776 га; 
Саноат, транспорт ва алоқа ер майдони 1014 га; 
Тарихий маданий аҳамиятга эга ер майдонлари 60 га; 
Ўрмон фонди ерлари 1 222 га; 
Сув фонди ерлари 796 гектарни ташкил этмоқда. 
2024 йилнинг 1 декабрь ҳолатига кўра Оқдарё туманида жисмоний ва юридик   шахслар эгалигида бўлган кўчмас мулк объектлари сони жами 39 725 та бўлиб, шундан жисмоний шахсларга тегишли кўчмас мулк объектлар сони 37 334 та, юридик шахсларга тегишли кўчмас мулк объ-ектлар сони 1418 тани ташкил этади. 
Мавжуд кўчмас мулк объектларни турлари бўйича таҳлил қиладиган бўлсак, якка тартибдаги турар жойлар жами сони 39725 та бўлиб, шундан, жисмоний шахсларга 37651 та, юридик шахсларга 2074 та тегишли ҳисобланади.
Шунингдек, аҳоли томонидан фойдаланиб келаётган томорқа ер участкалари жами сони 2701тани ташкил этади.
 Кўп қаватли уйлар сони 55 та бўлиб, ушбу уйдаги хонадонлар сони 1327 тани ташкил этади.
Бундан ташқари, нотурар жой объектлари жами сони 3317 та бўлиб, буларнинг 1385 таси жисмоний шахсларга тегишли, 1932 таси юридик шахсларга тегишли ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги "Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 535-сонли қарори талаблари асосида вилоят бўйича ўтган 2024 йил давомида хизмат кўрсатиш соҳасида кадастр паспортини шакллантириш учун электрон тарзда давлат кадастрлари палатасининг Оқдарё туман филиалига юборилган ариза (буюртма)лар сони жами 3395 та бўлиб, шундан 2154 та аризалар ижобий якунланган ва 425 миллион сўм миқдоридаги ишлар амалга оширилган. Шунингдек, тўлов жараёнида турган аризалар сони 61 тани ташкил этди. 
Келиб тушган ариза (буюртма)ларнинг 1434 таси рад этилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги 71-сонли қарори талаблари асосида Оқдарё туманида 2024 йилда туман филиали томонидан тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш мақсадида электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш учун "YERELEKTRON" ахборот алмашинув тизимига жами 1017 та (29.7 га) бўш ер участкалари киритилган.
Аукцион савдоларига чиқариш учун "YERELEKTRON" ахборот алмашинув тизимига киритилган жами 1422 та (29.7га)бўш ер участкаларини фаолият йўналишлари бўйича таҳлил қиладиган бўлсак;
* Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш соҳаси бўйича 547 та (5,4 га);
* Қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳаси учун 87 та (3,6 га);
* Бошқа мақсадларда 380 та (55,8 га)ни ташкил этди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 августдаги 1424-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари асосида Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича Оқдарё туманида 2024 йил мобайнида жами 39 725 та кўчмас мулк объектларидан 17 353 таси давлат рўйхатидан ўтказилган.
Шундан; 21912 та кўчмас мулк объектларига ҳуқуқий ҳужжатлари мавжуд эмас, 460 та кўчмас мулкларга ҳуқуқий ҳужжати мавжуд бўлсада, давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича туман Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилинмаган.
2024 йил 5 августдаги "Ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонлари ва уларда жойлашган бино ва иншоотларга мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг 937-сонли Қонуни ижроси юзасидан тасдиқланган режа графикка асосан 2024 йил ноябрь ойида тумандаги "Пахтаобод" маҳалла фуқаролар йиғинида бошланган хатлов ишлари бўйича маҳалла 66 та полигонларга бўлиниб, бугунги кунга қадар жами 843 та уй-жойлар хатловдан ўтказилди ҳамда хатлов ҳисобот палата тизимига киритилди.
Мазкур қонунга асосан туманда 2025 йил учун тасдиқланган режа график асосида 6 та маҳалла фуқаролар йиғинларида хатлов ишлари амалга оширилиши белгиланган ҳамда ўз вақтида хатлов ишларини самарали ва сифатли ташкил этилиши таъминланади.
Э. ЖЎРАЕВ,
Давлат кадастрлари 
палатасининг Самарқанд вилоят бошқармаси туман филиали бошлиғи.