КЎЧА БЕЗОРИЛАРИ ЖАЗОЛАНДИ

Судланувчилар Салимов Исмоил ва Салимов Темурхон (исми-шарифлари ўзгартирилган)лар 2024 йил 25 ноябрь куни соат 11:30 лар чамасида Азизов Жафар билан Маматов Адиз ўзаро оғзаки тортишиб қолганлигини эшитиб қолишади. Салимов Исмоил ва Салимов Темур бир гуруҳ бўлиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, соат 11:30 лар чамасида ўзларининг "Еquinox" русумли автомашинасини бошқариб бориб, Оқдарё тумани "Гузалкент" маҳалласи, "Қоратери" қишлоғи ҳудудида "Кобалт" русумли автомашинасини бошқариб кетаётган Маматов Адизни мажбуран тўхтатиб, арзимаган сабаб билан уни уриб-дўппослаб, енгил тан жароҳати етказади. Шунингдек, Адиз бошқариб кетаётган машинага 3.451.933 сўмлик шикаст етказиб безорилик қилишади.
Судда сўроқ қилинган судланувчи Салимов Темурхон айбига тўлиқ иқрорлигини билдириб, қуруқ меваларни чет давлатларига экспорт қилишга ихтисослашган МЧЖда ишлашлиги, 2024 йил 25 ноябрь куни соат 15:00 лар чамасида акаси Азизов Жафар қўнғироқ қилиб, уни Маматов Адиз уриб, "Кобалт" русумли автомашинасида Самарқанд шаҳри томон кетганлигини айтган. Шундан сўнг Салимов Темурхон Маматов Адиз билан гаплашиб олиш учун бир нафар ишчиси С.А. ва отаси Салимов Исмоиллар билан бошқарувида бўлган "Еquinox" русумли автомашинасида йўлга чиқишади. Оқдарё тумани "Гўзалкент" маҳалласи "Қоратери" қишлоғи ҳудудида Маматов Адиз "Кобалт" русумли автомашинасини бошқариб кетаётганлигини кўриб қолишади. Улар Маматов Адизни мажбуран тўхтатишиб, унинг олдига бориб, унинг қўлидан ушлаб, оёғидан тепади, шунда Маматов Адиз ерга йиқилади. Шу ердаги одамлар уларни ажратиб юборишади. Маматов Адиз Жафарнинг мижозлари билан юк олди-бердиси билан шуғулланаётганлигини, мижозларига юк бераётганлигини, ҳозирги кунда айбига иқрорлиги, қилган ишидан пушаймонлиги, жабрланувчидан кечирим сўраганлигини айтди. Жабрланувчига етказилган моддий зарарларни ҳам, унинг автомашинасига етказилган моддий зарарларни ҳам тўлиқ қоплаб берганлиги, шу сабабли жабрланувчини унга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини айтиб кўрсатма берди.
Судланувчи Салимов Исмоилга Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддаси 2-қисмининг "б" банди билан, ЖК 57-моддасини қўллаб, ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
Судланувчи Салимов Темурхонга Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддаси 2-қисмининг "б" банди билан, ЖК 57-моддасини қўллаб, ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
Амир МУСТАФОҚУЛОВ,
туман прокурорининг катта
ёрдамчиси.
Соҳибқирон таваллуди
- 10 апр, 07:49
Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10
Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37
Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05
суд ва ҳаёт
- 26 фев, 16:58



