ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ ҚАНДАЙ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ?

Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларда фермер хўжаликларининг ҳуқуқ ва манфаатларига риоя этилиши аҳволини ўрганиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш орқали соҳани тубдан ислоҳ қилиш юзасидан таклифлар тайёрлаш, "Фермерлар қишлоқ хўжалиги ривожининг драйвери" сифатида уларнинг иқтисодиёт ва жамиятдаги мавқеини ошириш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир. Фермер хўжаликларини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августдаги  "Фермер хўжаликлари тўғрисида"ги 662-II-сонли қонуннинг 5-моддасида келитириган. Унга кўра фермер хўжалиги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ва захира ерларда ташкил этилиши белгиланган.
Жумладан, чорвачилик маҳсулоти етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжалиги камида 30 шартли бош чорва моли бўлган тақдирда ташкил этилиши ва чорвачилик маҳсулоти етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжалигига бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами бир шартли бош чорва молга ҳисоблаганда Андижон, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Фар-ғона ва Хоразм вилоятларидаги суғориладиган ерларда камида 0,3 гектарни (наслдор чорвачилик фермер хўжаликлари учун 0,5 гектарни), бошқа вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикасидаги суғориладиган ерларда тегишинча, камида 0,45 гектарни (наслдор чорвачилик фермер хўжаликлари учун 0,6 гектарни), суғорилмайдиган (лалмикор) ерларда эса камида 2 гектарни ташкил этилиши белгиланган.
Деҳқончилик маҳсулоти етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжаликларига ижарага бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами пахтачилик ва ғаллачилик учун камида 30 гектарни, ғаллачилик ва сабзавотчилик учун камида 10 гектарни ташкил этилиши ва ижарага бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик ва бошқа экинларни етиштириш учун камида 1 гектарни ҳамда кўпи билан 5 гектарни ташкил этиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги 476-сон қарори билан тасдиқланган "Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисида"ги низомгакўра фермер хўжалиги шу хўжалик бошлиғи томонидан ташкил этилиши, у фермер хўжалигига тегишлича алоҳида мол-мулк ажратиб беради ва уставини тасдиқлайди.
Фермер хўжалиги ташкил этиш учун унинг бошлиғи белгиланган тартибда ер участкаси олиши керак.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида"гинизомга асосан белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилганидан ке-йин ташкил этилган деб ҳисобланиши ҳамда унинг муассиси ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида шартнома тузиши келтирилган. Фермер хўжалиги банк муассасасида ҳисоб-китоб варағи ва бошқа хил ҳисобварақлар очишга, ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлишга ҳақли. 
Фермер хўжалиги устав асосида фаолият кўрсатади. Фермер хўжалигининг намунавий устави Ўзбекистон Республикаси     Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
И.УМАРОВ,
 туман адлия бўлими етакчи
 маслаҳатчиси.