Тадбиркорлар хизматида

ТАДБИРКОРЛАР ДАВЛАТ ҲИМОЯСИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718-сонли "Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Оқдарё туманидаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан 2020 йил январ-декабр ойларида белгиланган вазифалар амалга оширилди.

Мазкур Фармонга асосан тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида уларни қабул қилиш, умумлаштириш, мониторинг олиб бориш ва назорат қилиш учун самарали платформа жорий этилишини назарда тутувчи "business.gov.uz" ягона интерактив портали ташкил этилган бўлиб, мурожаатларни онлайн кўриб чиқиб ижросини ташкил этиш учун ҳар бир корхона, ташкилот ва муассасаларга шахсий КАБИНЕТЛАР берилган. 

Ҳар бир раҳбар "business.gov.uz" ягона интерактив порталидан фойдаланган ҳолда мурожаатларни ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқилиши ва Бош вазир қабулхоналарига белгиланган муддатда хабар бериши бўйича шахсий масъулият юклатилган.

Мазкур Фармоннинг 4-иловаси "Ўзбе-кистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ишини ташкил этиш схемасида ваколатли органларнинг биринчи раҳбарлари Қабулхона топшириғини кўриб чиқадилар ва натижалари ва қабул қилинган қарорлар тўғрисида 7 кунлик муддатда Қабулхонага ёзма равишда ахборот бериши белгилаб қўйилган.

Фармонга асосан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2019 йил 4 июлдаги 558-сонли "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори қабул қилиниб, Бош вазир қабулхоналари зиммасига юкланган вазифалар ва функ-цияларни бажариш учун халқ депутатлари туман Кенгаши, Инвестициялар ва ташқи савдо, Адлия, Қурилиш, Давлат солиқ инспекцияси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри, Савдо-саноат палатаси, туман ҳокимиятлари, банклар ва  бошқа ваколатли органлар ҳудудий бўлинмалари ҳамда бошқа ташкилотлар вакилларини жалб этган ҳолда ишларни ташкил этмоқдамиз.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Оқдарё туман Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан 2020 йилда қуйидаги ишлар амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан  2020 йил 19 майда ўтказилган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижроси бўйича тумандаги 4 та сектор билан биргаликда амалий ишлар олиб борилмоқда. Ҳар ой якуни билан сектор раҳбарлари томонидан қабул қилинган тадбиркорлар муаммолари ечими бўйича таҳлилий маълумотлар кўриб чиқилиб, вилоят Ишчи гуруҳига ахборот бериб борилмоқда. Бундан ташқари Ҳукумат раҳбари томонидан 2020 йил 24 июнь куни тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ҳузурида ташкил этилган тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгашлари ролини ошириш бўйича "ЙЎЛ ХАРИТА"га асосан тадбиркорлар жамоатчилик кенгашининг 2020 йил 2-ярим йиллигига мўлжалланган иш режаси ҳамда тарғибот чора-тадбирлар режа жадвали тасдиқланди ва тасдиқланган режа жадвалига асосан ишлар йўлга қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 24 сентябр куни ўтказилган "Ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг 2020 йил 29 сентябрдаги 02-2765-сонли топшириқ хати ижроси бўйича ҳам ишлар йўлга қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Рақобат муҳитини янада ривожлантириш ва иқтисодиётдаги давлат иштирокини қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2020 йил 6 июль, ПФ-6019-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2020 йил 27 октябрдаги ПФ-6096-сон Фармонлари ижроси бўйича муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида 28 октябр куни ўтказилган йиғилишда белгилаб берилган вазифа ва топшириқлар юзасидан Оқдарё туман Бош вазир қабулхонаси ходимлари конспектлар тайёрлаб кейинги ўринларда бажариладиган ишлари келишиб олинди.

2020 йилда ҳудудлар бўйича жами 428 та, қабулхоналар бўйича жами 424 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 201 таси Бош вазир қабулхонаси, 112 таси ишонч телефони, 107 таси сайёр қабуллар, 4 таси business.gov.uz шахсий кабинети орқали келиб тушган. Мурожаатларнинг 36 таси такрорий.

2020 йил январ-декабр ойларида келиб тушган мурожаатларнинг 107 таси 1-чоракда, 130  таси 2-чоракда, 91  таси 3-чоракда, 96  таси 4-чоракда келиб тушган.

2020 йил январ-декабр ойларида келиб тушган жами мурожаатларда кўтарилган масалалар сони 425 та бўлиб, шулардан 107 таси 1-чоракда, 130  таси 2-чоракда, 91  таси 3-чоракда, 97  таси 4-чоракда келиб тушган.

2020 йил январ-декабр ойларида келиб тушган 425 та масалаларнинг 21 таси январда, 39 таси февралда, 47 таси мартда, 57 таси апрелда, 39 таси майда, 34 таси июнда, 28 таси июлда, 23 таси августда, 40 таси сентябрда, 31 таси октябрда, 36 таси ноябрда, 30 таси декабрда келиб тушган.

Мурожаат йўллаган тадбиркорлик субъектлари сони 290 нафарни ташкил этади. 425 та масаланинг 419 таси кўриб чиқилган, шундан 252 таси туман даражасида, 154 таси вилоят даражасида, 13 таси Республика даражасида кўриб чиқилган. 6 та масала кўриб чиқиш жараёнида.

Кўриб чиқилган 419 та масаланинг 310 таси қаноатлантирилган, 97 таси ҳуқуқий тушунтириш бериш орқали ҳал этилган, 12 таси рад этилган. Ҳал этилган масалалар натижасида 209 та тадбиркорлик субъектлари эвазига 55 та янги иш ўринлари яратилган, 14 иш ўринлари сони қайтадан тикланган.

Қаноатлантирилган 310 та масалаларнинг 78 таси 1-чоракда, 89 таси 2-чоракда,  75 таси 3-чоракда,  68 таси 4-чоракда.

Жами келиб тушган 425 та масалалардан кредит 130 та, кўриб чиқилгани 126 та шундан, қаноатлантирилгани 98 та, тушунтириш берилгани 26 та, рад этилгани 2 та. Ер масалалари 80 та, кўриб чиқилгани 79 та шундан, қаноатлантирилгани 42 та, тушунтириш берилгани 32 та, рад этилгани 5 та. Рухсатнома ва лицензия масалалари 22 та, кўриб чиқилгани 22 та шундан, қаноатлантирилгани 17 та, тушунтириш берилгани 4 та, рад этилгани 1 та. Инфратузилма тармоқларига уланиш масалалари 14 та, кўриб чиқилгани 14 та бўлиб барча масалалар қаноатлантирилган. Солиқ масалалари 14 та, кўриб чиқилгани 14 та шундан, қаноатлантирилгани 12 та, тушунтириш берилгани 2 та. Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар бўйича масалалари 2 та, кўриб чиқилгани 3 та шундан, қаноатлантирилгани 2 та, тушунтириш берилгани 1 та. Бошқа масалалар 162 та, кўриб чиқилгани 161 та шундан, қаноатлантирилгани 125 та, тушунтириш берилгани 32 та, рад этилгани 4 та.

Мурожаатлардаги масалаларнинг кўриб чиқиш учун ҳокимликларга юборилгани 64 та бўлиб, 62 таси кўриб чиқилган, шундан, қаноатлантирилгани 35 та, тушунтириш берилгани 26 та, рад этилгани 1 та. Такрорий масалалар 13 та, шундан ҳал этилгани 5 та, жараёндаги масалалар 2 та, ижро муддати бузилган масалалар 20 тани ташкил этган.

Банкларга юборилган 127 та масалаларнинг 51 таси Халқ банкига келиб тушган бўлиб, 47 таси кўриб чиқилган, шундан, қаноатлантирилгани 40 та, тушунтириш берилгани 5 та, рад этилгани 2 та, такрорий масалалар 5 та, шундан ҳал этилгани 3 та, муддати бузилганлар 8 та.  28 таси Агробанкга келиб тушган бўлиб, 28 таси кўриб чиқилган, шундан, қаноатлантирилгани 19 та, тушунтириш берилгани 9 та, такрорий масалалар 4 та, шундан ҳал этилгани 2 та, муддати бузилганлар 7 та, 43 таси Микрокредитбанкга келиб тушган бўлиб, 43 таси кўриб чиқилган, шундан, қаноатлантирилгани 36 та, тушунтириш берилгани 6 та, рад этилгани 1 та, такрорий масалалар 8 та, муддати бузилганлар 6 та, биттаси Ҳамкорбанк томонидан кўриб чиқилиб тушунтириш берилган, 3 таси Туронбанк томонидан кўриб чиқилиб, 2 тасига тушунтириш берилган, 1 таси рад этилган. Бошқа банкларга юборилган  1 та масала ҳал этилган.

Қабулхонага аёллар томонидан 100 та мурожаатда 100 та масалалар келиб тушган бўлиб, 98 таси кўриб чиқилган. Шундан 73 таси қаноатлантирилган, 25 тасига тушунтириш берилган. Келиб тушган мурожаатларнинг кредит масаласи 41 та, кўриб чиқилгани 39 та шундан, қаноатлантирилгани 28 та, тушунтириш берилгани 11 та. Ер масалалари 19 та, кўриб чиқилгани 19 та шундан, қаноатлантирилгани 10 та, тушунтириш берилгани 9 та. Инфратузилма тармоқларига уланиш масалалари 2 та бўлиб, кўриб чиқилган ва қаноатлантирилган. Солиқ масалалари 6 та, кўриб чиқилгани 6 та шундан, қаноатлантирилгани 4 та, тушунтириш берилгани 2 та. Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар бўйича масалалари 1 та кўриб чиқилган бўлиб, қаноатлантирилган. Бошқа масалалари 31 та, кўриб чиқилгани 31 та шундан, қаноатлантирилгани 28 та, тушунтириш берилгани 3 та. Аёллардан келиб тушган мурожаатларнинг 70 таси туман, 29 таси вилоят, 1 таси республика даражасида кўриб чиқилган, 2 та масала кўриб чиқиш жараёнида. Ҳал этилган масалалардаги 73 та тадбиркорлик субъектлари эвазига 28 та янги иш ўринлари яратилган, 11 та иш ўрни қайтадан тикланган. 

Оқдарё туманидаги Бош вазир қабулхонаси томонидан 2020 йил давомида 46 маротаба сайёр қабуллар ўтказилиб, сайёр қабулларда 580 та тадбиркорлик субъектлари иштирок этган. Сайёр қабулларда 107 та мурожаатлар ва 107 та масалалар келиб тушган. Масалаларнинг 105 таси кўриб чиқилган бўлиб,  шундан 83 таси қаноатлантирилган, 20 тасига тушунтириш берилган, 2 таси рад этилган. Муддати бузилган масалалар сони 25 тани ташкил этган.

Тумандаги Бош вазир қабулхонаси ташаббуси билан мурожаатларнинг ижро муддатлари кечиктирилганлиги сабабли 45 та тақдимномалар киритилган бўлиб, корхона, ташкилот ва муассасаларнинг вакилари томонидан 17 та тақдимномалар кўриб чиқилган, шундан банк муассасаларида 4 та, ташкилот ва идораларда 13 та. Киритилган тақдимномаларга асосан 14 та ҳолатда ҳайфсан, 2 та ҳолатда жарима, 1 та ҳолатда лавозимидан озод этиш интизомий чоралари қўлланилган.

Халқ депутатлари туман Кенгашига Бош вазир қабулхонаси томонидан 4 маротаба ахборотлар киритилган бўлган бўлиб, 12 та масъуллар томонидан ҳисобот берилган. Шундан, ҳоким ва ҳоким ўринбосарларининг ҳисоботлари 4 маротаба, прокурор 1 маротаба, Ички ишлар бўлими бошлиғи 1 маротаба, давлат солиқ инспекцияси бошлиғи 1 маротаба, бошқа ташкилот ва идоралар раҳбарлари 4 маротаба.

Тумандаги Бош вазир қабулхонаси томонидан оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар 34 маротаба бўлиб, шундан, марказий телеканаллар орқали 1 маротаба, газета ва журналларда 5 маротаба, ижтимоий тармоқларда 12 маротаба, расмий веб-сайтларда 16 маротаба чиқиш қилинди.

Шу ўринда айрим муаммолар  ҳам бор эканлигини айтиб ўтиш жоиз. Фермер хўжаликларининг ер майдонлари давлат билан ижара шартномаси асосида 49 йилгача муддатга берилган бўлсада оралиқ муддатларда ерларни муқобиллаштириш, тўлиқ ўрганилмасдан ёки таҳлил қилинмасдан, энди шаклланаётган фермер хўжалигининг асосий ишлаб чиқариш воситаси бўлган ер майдонлари захирага қайтариб олиниб, тадбиркорларнинг норозичилиги ва ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. 

Ғ.ҚУРБОНОВ,

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Оқдарё туман 

тадбиркорлар мурожаатларини

     кўриб чиқиш қабулхонаси 

                                      мудири.