Инсон ва қонун ОИЛАВИЙ ЗЎРАВОНЛИККА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ

Судланувчи Жониқулов Маъруф 

(исми-шарифи ўзгартирилгантурмуш ўртоғи Дилноза билан ўрталаридаги низо сабабли 2022

 йилдан бошлаб алоҳида яшаб келар эдиТуман фуқаролик ишлари бўйича 

судда уларни никоҳини бекор қилиш масаласи кўриб чиқилаётган бўлишига 

қарамасдан, 2024 йил 21 ноябрь куни соат 9:30 да Оқдарё тумани "Бозоржоймаҳалласида ажрим 

масаласида учрашган вақтларида оилавий зўравонлик қилибарзимас сабабларни рўкачқилиб у билан жанжал чиқарадиЖанжал давомида Машраб турмуш ўртоғини уриб дўппослабсоғлигининг ёмонлашувига сабаб бўлганқасддан баданга ўртача оғир шикаст етказибоилавий зўравонлик қилган

Судда сўроқ қилинган судланувчи Жониқулов Маъруф айбига тўлиқ иқрорлик билдирибқуйидагича баёнот бердиУ Дилноза биланқонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурибтурмуши давомида 2 нафар фарзандли бўлишибтинч-тотув яшаб келишаётган эди. 2022 йил январь ойида турмуш ўртоғи ота-онасини яшаш уйига меҳмонга кетади ва шундан сўнгДилноза фарзандлари билан бирга қайтиб келмайдиСабабини сўраганида, "Жиззах вилоятида яшамаслигиота-онасига яқин жойда яшашлигиагар у билан бирга Оқдарё туманида яшасабирга яшашлиги"ни айтиб шарт қўядиУ Дилнозани таклифига қарши чиқибунга ота-онасининг бир нафар фарзанди эканлигиота-онасини ташлаб кета олмаслигиичкуёв бўлиб яшамаслигини тушунтирадиДилноза барибир қайтиб келмайди

Шундан сўнг 2022 йилда фуқаролик ишлари бўйича судга ариза беради ва фарзандларини ҳафтанинг белгиланган вақтида кўриб туриши ҳақида суд ажрими чиқадиСуднинг қарори бўлса ҳам Дилноза фарзандларини кўрсатмасданундан яшириб юрганШу туфайли 2024 йил апрель ойида турмуш ўртоғи билан ажрашиш ҳақида судга ариза билан мурожаат қиладиСуд уларга олти ой муддат беради

2024 йил 20 ноябрь куни Дилноза билан бирга фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судига борадиСуд уларгамаълумотнома олиб келишини айтганлиги учун Дилноза билан телефонлашади ва йўлда уни автомашинага миндирадиМаълумотномани олиб кетаётган вақтидаДилноза телефонда танишларига уни олдида гап отиб гаплашиб кўришганлиги учунжаҳли чиқади: "Нима сабабдан бегона эркаклар билан кўришаяпсансен билан қонуний ажрашмаганмиз", деганида турмуш ўртоғи унга билган ишини қилишлигиаралашмаслигини айтадиДастлаб у Дилноза билан автомашина ичида тортишиб қоладиДилноза автомашинани тўхтатибсудга ҳам бормаслигини айтиб автомашинадан тушиб кетадиШундан кейин уни жаҳли чиқиборқасидан бориб автомашинага ўтиришини айтадиДилнозани 2-3 маротаба қўли билан юз соҳасига шапалоқлаб урибавтомашинага олиб келаётганида бақир-чақир қилиб атрофдаги одамларга ёрдам беришини айтиб қочиб кетадиСўнгра уни олдига бориб, автомашинасига олиб бораётганида профилактика инспектори келиб, Дилнозани хонасига олиб кетади. Бугунги кунда эса у турмуш ўртоғини уриб тан жароҳати етказганлигидан минг пушаймонлигини билдириб, суддан қонуний енгиллик беришни сўраб кўрсатма берди. 

Судланувчи Жониқулов Маъруф, Ўзбекистон Республикаси ЖК 1261-моддасининг 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 2 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.


Б.Полванов,

 Жиноят ишлари бўйича

 туман судининг раиси.