Саломатлик - туман бойлик

МЕН СИЗДАН ДАВО ТОПДИМ…

Ҳаёт тақозаси билан яқинда  даволанишда бўлдим.  Зарурат туфайли 2020 йил 19 октябрдан фаолиятини бошлаган, Лойиш щаҳарчаси Янгиобод кўча-сида жойлашган «ALMAZ  MEDICAL» диагностик (ташхислаш) - даволаш тиббий марказда даволанишга тўғри келди.

Муассаса хусусий бўлиб, даволаниш ва дам олиш учун барча замонавий шароитлар яратилган. Ҳозирги тезкор ривожланаётган тиббиёт талабларига тўла жавоб берадиган тиббий жиҳозлар, техширув-таҳлил техникалари билан таъминланган.

Замон талабларига мос бўлган хоналарда  ҳожат чиқариш, ювиниш, чўмилиш хоналари, маиший хизматлар ташкил этилган. Ґар бир хонанинг 2-3 кишига мўлжаллангани даволанувчиларга осойишталикни таъминлайди.

Муассаса ҳозирча 50 ўринга мослашган бўлиб, ётиб даволаниш ва кунлик қатнаб даво олиш учун тўла шароит яратилган.

Даволаш учун малакали  терепевт,  невролог, кардиолог, генеколог, эндокринолог ва психологлар жалб қилинган.

Муассаса ташкил этилиши 20 нафардан ортиқ фуқаронинг (10 нафардан ортиқ тиббий мутахассислар, 10 нафардан ортиқ ишчи ходимлар) бандлигини таъминлаган.

Муассаса олий маълумотли, етарли малака ва иш  тажрибасига эга Дилдора Рустамова масъуллигида иш юритмоқда. Даволанувчилар малакали шифокорлар А.Темиров, Т.Мардиев, Н.Қодиров, кичик мутахассислар  Д.Бўлакова, Ҳ.Бозорова, М.Омонова, Ш.Муҳаммадсаидоваларнинг астойдил хизматларидан мамнун.

Мен ушбу муассаса тиббиёт ва хўжалик ходимларига, хусусан шифокорларга самимий миннатдорчилик билдирган ҳолда  тумандошларимизга зарур бўлганда  мазкур муассаса тиббиёт хизматларидан фойдаланиш, даволаниб, дам олишларини тавсия этаман.

Т.АШУРОВ,

туман «Нуронийлар» кенгаши раиси.