РЎЙХАТГА ОЛИШДА УЙ ХЎЖАЛИГИ ВА ОИЛАЛАРНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ

Уй хўжалиги ва оилаларнинг таркибини мутлақо турли нуқтаи назарлардан ўрганиш мумкин. Уй хўжаликларига тегишли белгиларни кўриб чиқишда уй хўжалиги ва оилаларга тегишли турли концепциялар билан танишиб чиқиш зарур. Рўйхатга олиш дастурида бир қатор белгилар (автоулов ва маиший қулайликларнинг борлиги каби) индивидуал даражада маълумотларига эмас, кўпроқ оила ёки уй хўжалиги даражасининг маълумотларига тааллуқли. 2010 йил тавсияларида айтилгандек, кўп мамлакатларда оила ва уй хўжаликларининг ташкил топиш модели эволюцияни бошдан кечирмоқда, шу сабабдан, рўй бераётган структуравий ўзгаришларни ўрганиш жуда муҳим.
"Одатий яшаш жойи" белгисини уй хўжалиги аъзолигини аниқлаш учун асос сифатида ишлатиш тавсия қилинади. Агар фақат юридик яшаш жойи тўғрисида маълумот мавжуд бўлса (яъни одатий яшаш жойи ҳақида маълумот бўлмаса), бу маълумот шу шарт билан ишлатилиши мумкин (бошқа манбалар билан бирга ёки алоҳида), у одатий яшаш жойини етарлича аниқ акс эттиради.
Хусусий уй хўжалиги бу - бир шахсдан иборат уй хўжалиги, яъни алоҳида яшаш бирлигида алоҳида истиқомат қилувчи ёки яшаш бирлигида алоҳида хона (хоналар)ни эгаллаган шахс. Аммо, у мазкур яшаш бирлигида бошқа шахслар билан бирлашмайди ва қуйида қайд этилган гуруҳли уй хўжалигини ташкил этмайди; ёки гуруҳли уй хўжалиги, яъни икки ёки ундан ортиқ шахсдан иборат гуруҳ, яшаш бирлигида биргаликда яшаш ёки унинг бир қисмида ўзини егулик ва яшаш учун бошқа зарурий нарсаларни таъминлаш учун бирлашган ҳолат. Бу гуруҳ аъзолари кўп ёки оз миқдорда ўз даромадларини бирлаштириш мумкин.
Хусусий уй хўжалигининг мазкур концепцияси "хўжаликни биргаликда юргизиш" концепцияси номи билан машҳур ва хусусий уй хўжаликларининг сони яшаш бирликларининг сонига тенг бўлишини назарда тутмайди.
  Туман статистика бўлими.
Мавзуга оид: