НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРГА БЕРИЛГАН АЙРИМ ИМТИЁЗЛАР

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 15-октябрдаги "Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида"ги ЎРҚ-641-сон Қонунига асосан ногиронлиги бўлган шахслар учун ОТМда давлат гранти асосида қўшимча қабул квотаси ажратилади.  
Шу билан бирга "Ногиронлиги бўлган шахслар автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойларига қўйиладиган талаблар тўғрисида"ги низомга асосан ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари учун ажратилган тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун ҳақ олинмайди.
Бундан ташқари ногиронлиги бўлган шахсларга қонунчиликка асосан қуйидаги имтиёзлар қўлланилади:
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ДХМ ва (ёки) ЯИДХП орқали хизмат кўрсатишда 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади.
Ногиронлиги бўлган шахслар жамоат бирлашмалари рамзларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун давлат божи ундирилмайди. 
Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар, 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга нафақа тайинлашда давлат хизматлари бепул кўрсатилади. 
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болаларини давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишда имтиёзли рўйхатга киритилган.
Тегишли тиббий хулоса асосида муҳтож шахсларга протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари берилади. 
Ногиронлиги бўлган шахслар санаторий-курортда бепул соғломлаштириш ҳуқуқига эга. 
Ногиронлиги бўлган шахслар айрим маҳсулотлар билан бепул таъминланади. 
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулк 60 квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинади. 
Меҳмонхоналарда ногиронлиги бўлган шахслар учун алоҳида шароитга эга хона ташкил этилади.
Ислом УМАРОВ, 
туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси.