ТИББИЙ ХИЗМАТ СИФАТИНИ ОШИРИШ - БОШ МАҚСАДИМИЗ

Туман тиббиёт бирлашмаси бугунги кунда туманимиз халқига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш ҳамда бирламчи тиббий хизматларни аҳолига яқинлаштириш ва уларнинг тармоғини кенгайтириш борасида бир қатор ижобий ишларни амалга оширмоқда.
Туманда оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалар тармоғини янада кенгайтириш мақсадида олис ва чекка маҳаллаларга 8 та махсус контейнерлар ўрнатилди. Mаҳалла тиббиёт пунктлари ташкил этиш орқали 8436 минг аҳолини қамраб олинди. Айниқса, аҳоли розилигига эришиш мақсадида тиббиёт пунктларида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, юқумсиз касалликларни олдини олиш, касалликларга чалинган аҳолига сарсонгарчиликни олдини олиш учун  тиббий хизмат кўрсатилмоқда. Контейнерлар,   тиббиёт пунктлари жойлаштирилиб фойдаланишга топширилди.
Туманда  жами 11 та, шу жумладан, 1 та КТМП , 4 та ОП ва 6 та ОШПларда 70 та ўрин кундузги стационар ташкил қилинди. Иш вақтини соат 8:00 дан 20:00 гача узайтириш бўйича ходимлар билан ҳар бир ҳудудда учрашувлар ўтказилди. Ушбу вазифа мазмун-моҳияти тушунтирилиб, уларда ишлайдиган шифокор ва ҳамширалар иш ҳақига қўшимча устама тўлаш  учун туман молия бўлимига хат орқали билдирилди.
Даҳбед оилавий поликлиника намунаси асосида ҳар бир ОП ва ОШПда стационар   ўринлар ташкил этилди. Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида болаларга манзилли ва малакали тиббий хизматлар кўрсатиш мақсадида Кўп тармоқли марказий поликлиникасида болалар бўлими ташкил этилди. Тумандаги 18 ёшгача бўлган 58172 нафар болалардан 4500 нафарини апрель ойи давомида педиатр, стоматолог, эндокринолог, ортопед каби энг зарур мутахассислар томонидан манзилли кўрикдан ўтказилди.
Болалар орасида туман "Саховат ва кўмак" жамғармасининг  ҳисобидан 8 нафар бола туғма юрак нуқсони билан вилоят муассасаларида бепул жарроҳлик амалиёти ўтказилди. 2 та энг оғир маҳаллаларда истиқомат қилаётган 560 та аҳолининг юрак қон-томир, эндокрин ва бошқа касалликларни олдини олиш мақсадида тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилди.
Шу жумладан, бугунги кунгача барча  МФЙларда малакали мутахассислар томонидан мақсадли скрининг ва соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш бўйича соғломлаштириш тиббий кўриклар ўтказилди. 
Тиббий кўрикда аниқланган касалликлар бўйича беморларни стационар ва амбулатор даволанишлари учун вилоят муассасаларига  376 нафар, Республика муассасаларига 20 нафар,  туман муассасаларига 1781 нафари юборилди ва соғломлаштирилди. Шундан ижтимоий ҳимояга муҳтож ногиронларга электрон аравача 4 та, ногиронлик аравачаси 30 та, эшитиш мосламаси 4 та, ҳасса таёқ 15 та, қўлтиқтаёқ  4та, протез учун йўлланма талон 4 нафар беморларга берилди.
Амбулатор даволаниши тавсия этилган беморларга  зарур дори-дармонлар билан таъминланди.
Болаларни 2022 йил 1 июлдан бошлаб йод препарати билан бепул таъминлашни йўлга қўйиш мақсадида тумандаги 45763 нафар болалар рўйхати шакллантирилди. Репродуктив ёшдаги аёллар ўртасида юқори технологияли жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Шундан ректовагинал оқма пластика жарроҳлик амалиёти 2 та, бачадон вентрофиксацияси жарроҳлик амалиёти 2 та, бачадон экстерпацияси жарроҳлик амалиёти   3 та ва шу  кунгача жами 24 та юқори технологияли жарроҳлик амалиёти ўтказилди. "Аёллар дафтари"га киритилган аёллардан 439 нафар тиббий ёрдамга муҳтож аёллар тиббий кўрикдан ўтказилди. Нуроний онахонлардан (76-90 ёшгача) 678 нафари скрининг тиббий кўрикдан ўтказилиб, керакли муолажалар қилинди.
Аҳолига стационар ёрдам кўрсатиш сифати ва доирасини кенгайтириш бугунги кунда долзарб вазифаларимиздан биридир. Туман марказий шифохоналарининг бюджетдан ташқари ўринларга айлантирилиши белгиланган 10 фоиз қисмини бюджетда қолдириш ҳисобига тор ихтисосликдаги (неврология, кардиология, эндокринология) ўринлари ташкил этиш мақсадида янги бино қурилиши бошланган ва яқин кунларда фойдаланишга топшириш арафасида.
Неврологик  касалликларга чалинган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини сифат жиҳатидан яхшилаш мақсадида тумандаги гемодиализ муолажаларини олаётган 11 нафар беморларни амбулатор даволаниш жараёнида дори воситалари билан бепул таъминланди. Амбулаторияда даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхати шакллантирилди. Туманда оилавий поликлиника ва оилавий шифокорлик пунктларида 100 нафар катталар, 50 нафар болалар хавф гуруҳидаги аҳоли орасида гепатит касаллигига скрининг текширувларидан  ўтказилди.
Тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини яхшилаш, уларни замонавий тиббий ускуналар ва дори воситалари билан таъминлаш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди.
Туман тиббиёт бирлашмасига "ИВЛ-AEOMED" тиббий ускунаси 1 та, "Экспресс-ПЦР-ТЕСТ" тиббий ускунаси 1 та, "ФЕНИКОДИ" ИФА-анализатор тиббий ускунаси 1та Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Самарқанд вилоят     Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан берилди ва олиб келиб фойдаланишга топширилди. Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг 2022 йил 17 январдаги №16 сон буйруғи бўйича бирламчи тиббий санитария ёрдами кўрсатиш муассасаларида қисқартирилган тиббий ҳужжатлари асосида тўлиқ янгиланди.
Туман тиббиёт бирлашмасига Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан 32 дона компь-ютер жамланмаси берилди. Тиббиёт соҳасини рақамлаштириш бўйича туманда кўп тармоқли марказий поликлиникаси ва барча ОП,  ОШПларда "Электрон поликлиника" ахборот тизими жорий қилинди. 152 нафар  ҳамширалар   IT-парк ва марказларда манзилли ўқитилди.
Даҳбед ОП, кўп тармоқли марказий поликлиникаси, КТМПнинг  Болта, Мойқовоқ худудлари ривожлантириш фонди маблағлари ҳисобидан жорий таъмирланди.
Тиббиёт соҳаси учун юқори малакали кадр-ларни тайёрлаш, тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фанини янада ривожлантириш мақсадида туман тиббиёт бирлашмасида фаолият олиб бораётган 214 нафар шифокорлардан 20 нафари малака оширишга юборилди, 8 нафар шифокорнинг малака тоифаси оширилди.  793 нафр ўрта тиббиёт ходимларидан 26 нафари малака оширишга юборилди, 67 нафари малака тоифаси олинди. 
Туманда тиббиёт олийгоҳларида таълим олаётган битирувчилардан ҳудудлардаги бўш иш ўринлари учун битирувчи шифокор кадрлар билан шартнома қилинди. Туман тиббиёт бирлашмасида мавжуд вакант ўринларга оилавий шифокор 3 та, эндокринолог 1 та, кардиолог 1 та, травматолог 1 та мутахассисликлари бўйича иш билан таъминланди. Тиббиёт бригадаси ҳамширалари учун 70 штат бирлиги ажратилиб, 139 нафар 0.25 ва 0.5 ставкада ишлаётган ҳамшираларга қўшиб берилиб, 1.0 ставкага ўтказилди.
Жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва тўғри овқатланишни тарғиб этиш мақсадида тумандаги аҳоли хонадонларида соғлом турмуш тарзи, касалликлар профилактикаси каби тадбирлар доимий амалга оширилмоқда. Бунда, 45 нафар оилавий шифокорлар ва 205 нафар патронаж ҳамширалар томонидан доимий равишда аҳоли хонадонларига кирган ҳолда, уйма-уй юриб тиббий маданият, соғлом турмуш тарзи, соғлом овқатланишга амал қилиш бўйича тушунчалар бериб, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи буклетлар тарқатилди. 
7   апрель - Бутунжаҳон саломатлик куни муносабати билан барча тиббиёт муассасаларида "Очиқ эшиклар куни" тадбирлари ўтказилди. Ҳар хафта шанба кунлари СамДТИ профессор ўқитувчилари томонидан соғлом турмуш тарзи тарғибот ишлари ва тиббий кўриклар ўтказиб келинмоқда.
Соғлиқни сақлаш тизими самарадорлигини янада ошириш, Соғлиқни сақлаш вазрлиги ва унинг тизими муассасаларини молиялаштириш манбаларини ва молиявий мустақиллигини кенгайтириш мақсадида туман кўп тармоқли марказий поликлиникасида давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизмат турларидан ташқари  йўлланмасиз келган фуқароларга тиббий хизмат кўрсатиш турлари  пуллик асосда ташкил қилинди. Барча ОП ва ОШПларда халқ табобати хизмати ҳамда фитобарлар фаолияти йўлга қўйилди. Туманда фаолият кўрсатаётган барча тиббиёт ходимлари ўртасида феврал - апрель ойларида "КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ" мавзусида мутасадди ташкилотлар билан йиғилишлар ўтказилди ва коррупцияни олдини олиш мақсадида  тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ишонч телефони, телеграмм мессенджер рақамлари тиббиёт муассасаларининг кириш қисмларига жойлаштирилди. Бундан ташқари, тиббиёт бирлашмасидаги видеокузатув камералари назорати кучайтирилди. Ҳар бир тиббиёт ходимларидан Коррупцияга қарши кафолат хатлари олинди. Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ва муассаса раҳбарлари иштирокида ҳар ҳафтанинг шанба кунлари бирлашманинг тор соҳа шифокорлари ёрдамида "Маҳаллабай" тиббий кўриклар ўтказилмоқда.
COVID-19 га қарши эмлаш жараёнларини жадаллаштириш, ССВнинг 2021 йилдаги №204 сонли Коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлаш тадбирларини ўтказиш тўғрисидаги буйруқ ижросини таъминлаш мақсадида туманда 2021 йил 7 апрелдан оммавий эмлаш тадбирларига старт берилди.  Туманда Astra-Zenika, ZF-UZ-VAK-2001, GAM-COVID-VAK, MODERNA, SINOVAK,  PFAYZER , Shutnik-V, Shutnik light  турларидан олиб келинган ва аҳолининг 12 ёшдан юқори 96300 нафар эмланадиган аҳолисига эмлаш амалга оширилмоқда. Туман бўйича бугунги кунгача эмлаш вакцина олган аҳоли сони   249622  дозани ташкил этмоқда. Бунда:
1-тур эмлаш олганлар - 86812 нафар;                                                                                       
2-тур эмлаш олганлар  - 86066  нафар;
3-тур эмлаш олганлар  - 47848 нафар;
Бустер доза билан эмланганлар  28896 нафарни  ташкил этмоқда. Оммавий эмлаш тадбирлари туманда 23 та муассасада, 35 та  маҳаллалар кесимида ташкиллаштирилган.
Туман "Тез тиббий ёрдам" бўлими 1 та марказий бино ва 8 та ОШП, ОП бинолари таркибида шахобчалари жойлашган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.05.2022 йилдаги "Тез тиббий ёрдам ва шошилинч ёрдам хизмати фаолиятини такомиллаштириш" бўйича қарорига биноан вақтинча янги мослаштирилган бинога ўтказилди. Марказий бино ва шахобчалар телефон алоқа воситаси билан таъминланган бўлиб, 8 та "Дамас", 1 дона "Хундай", 1 дона "Волксваген" тез ёрдам автомобиллари билан аҳолига тез ёрдам хизматини кўрсатиб келмоқда. Хизмат кўрсатиш радиуси 48,7 кв.км. Тез ёрдам автомашиналаридан Нессан 30VAA435 ЭКГ, дефибилятор, Амбу қопчаси, кислород ўрнатилган ҳамда қолган тез тиббий ёрдам машиналарида бўйин ва қўл оёқлар учун шиналар, термометр, танометр ва 47 турдаги дори воситалар билан таъминланган.  
"Тез тиббий ёрдам" бўлимида 131,75 штат бирлиги мавжуд бўлиб, шундан врачлар 59,0 штат бирлигида 61 нафар ходим хизмат кўрсатади. Ўрта тиббиёт ходимлар 67,0 штат бирлиги, ходимлар 91 та, кичик тиббий ходимлар 5,75 штат бирлиги, 8 та ходимлардан иборат. 
Бугунги кунда "Тез тиббий ёрдам" бўлимида фаолият юритаётган 10 та "Дамас" автомобилини замонавий автомобилларга алмаштириш, Узун, Улуғбек ва Суғончи шахобчаларини капитал таъмирдан чиқариш зарур.
Туман тиббиёт бирлашмаси томонидан 2022 йил 3 чорагида қуйидаги ишларни амалга ошириш режалаштирилган:
- Туман тиббиёт бирлашмасига Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан 32 дона компь-ютер жамланмаси берилди. Тиббиёт соҳасини рақамлаштириш бўйича туманда  Кўп тармоқли марказий поликлиникаси ва Даҳбед ОП мисолида барча бирламчи тизим муассасаларини "Электрон поликлиника" тизимини жорий қилиш, унда фаолият олиб бораётган барча тиббиёт ходимларини  IT-парк ва марказларда манзилли ўқитиш, қоғозбозликка чек қўйиш мақсадида электрон навбат, электрон карта юритишни йўлга қўйиш;
- Ҳозирги кунда фойдаланишга топширилиши кутилаётган янги бинолар (қабул бўлими, диагностика, неврология, кардиология, болалар бўлими ҳамда болалар бўлими қошида реанимация бўлимини очиш) бўлимларини тез орада фойдаланишга топшириш, бўлимларни етук малакали кадрлар таъминотини яхшилаш;
- Бирламчи тиббий санитария муассасалари биноларининг, инфратузилмаси маънан эскирганлиги сабабли, кўп тамроқли марказий поликлиникасининг 3-секторга қарашли Болта ҳхудуди, 1-секторга қарашли Мойқовоқ, Музон ҳудудлари, 4-секторга қарашли Темирак, Янгиравот ҳудудлари, Авазали ОП филиали Улуғбек ва Сарка ҳудудларини капитал таъмирлаш, иссиқлик таъминоти, сув таъминотини тўлиқ ташкил этиш, барча филиаллар биносини мукаммал таъмирлаш;
- Тиббий диагностика, зарарсизлантириш, физиотерапия бўлимлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш мақсадида замонавий текшириш усулларидан фойдаланиш мақсадида, замонавий анализаторлар, дозаторлар, физиотерапия муолажалари учун УВЧ, Дарсенваль, амплипульс, тортиш ускуналари, электр лампа аппаратура жиҳозлари билан таъминлаш.
- Зарарсизлантириш бўлими марказий шифохона бўлимларидан 8-10 км узоқда жойлашганлиги сабабли, марказлашган зарарсизлантириш бўлимини янгидан қуриш, ташкил этилган бўлим  учун катта ҳажмдаги автоклаф 3 та, замонавий тиббий асбобларни қуритиш шкафи, дистиллятор жиҳозлари билан таъминлаш;
- Инвестиция дастури бўйича туман тиббиёт бирлашмасининг қолган барча бўлимлари (дорихона, тез тиббий ёрдам) ни янгидан қуриш, ШТТЁ бўлимини реконструкция қилиш учун дастурга киритиш, эски бинолар ўрнида реаблитация бўлими ҳамда эндокринология бўлими ташкил этиш, туман аҳолисига кўрсатиладиган тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш мақсадида 100 қатновга мўлжалланган шаҳар поликлиникаси ташкил қилиш.

Алижон Усанов,

туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасини бажарувчи.