75 ўринли янги Мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди



    Оқдарё туман ҳокимлиги ҳисобидаги “Турон” маҳалласи Арпа қишлоғида жойлашган бино  мукаммал таъмирланиб, мактабгача таълим ташкилоти сифатида фойдаланиш учун  топширилди. 75 ўринга  мўлжалланган ушбу таълим масканида болаларнинг ҳар томонлама ривожланиб, ўсиб улғайишлари ва таълим-тарбия олишлари учун барча  шарт-шароитлар яратилган булиб, 12 нафар хотин-қизлар доимий иш ўрни билан таъминланди.

      Бугун мазкур Мактабгача таълим ташкилотининг очилиш тадбирида Оқдарё тумани ҳокими Нажмиддин Сулаймонов, туман мактабгача таълим булими мудири Б.Асророва ,”Турон” маҳалласи фаоллари иштирок этишиб, қишлоқ аҳли ва болажонларни  Мустақиллигимизнинг 29 йиллик байрами ва янги Мактабгача таълим ташкилоти билан табриклашди. Барча қулайликларга эга бўлган мактабгача таълим ташкилотининг очилиши болажонлар учун ҳақиқий  байрам туҳфаси  бўлди.